Маҳкумларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқи берилади



 
  Расм манбаси : O'zbekiston24 лавҳасидан Gazeta.uz скриншоти.

Халқаро тажрибалар асосида қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган.

Дастурга кўра,  Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва ИИВ 2019 йилнинг 1 февралига қадар чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.

Режада:

озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш бўйича халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш;

истиқболда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқини бериш, шу жумладан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

ушбу масала бўйича кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш назарда тутилади.

2019-01-04 20:47:14  |  1716 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация