Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Унда қайд этилишича, солиқ қонунчилиги мажбурийлик, аниқлик, солиқ солишнинг адолатлилиги, солиқ тизимининг бирлиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ қонунчилигининг ошкоралиги ва солиқ тўловчи тўғрилигининг презумпцияси принципларига асосланган.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари ушбу Кодексда белгиланган принципларга зид бўлмаслиги керак.

Белгиланишича, ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдир.

Ҳеч кимга ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг меъёрларини бузган ҳолда ўрнатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўйилмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шундай шакллантирилиши керакки, бунда ҳар бир солиқ тўловчи қандай солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ва қандай тартибда тўлаши лозимлигини аниқ билиши керак.

Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатишда солиқ тўловчилар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементларини аниқлаш керак.

Солиқ солиш умумийдир.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни ўрнатиш ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ бўлиши керак.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар беришнинг алоҳида турларига рухсат берилмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар камситувчи характерга эга бўлмаслиги ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва шунга ўхшаш бошқа мезонларга мувофиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Солиқ тизими барча солиқ тўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир хилдир.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) ёки молиявий воситалар эркин ҳаракатланишини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Кодексда назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мавжуд.

Солиқлар қуйидагилардан иборат:

1) юридик шахс даромадига солиқ;

2) жисмоний шахс даромадига солиқ;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи.

Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:

1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

2) давлат божи;

3) божхона тўловлари;

4) айрим турдаги товарлар бўйича чакана савдо қилиш ҳуқуқига ва айрим турдаги хизматлар кўрсатишга йиғимлар.

Кодекс билан белгиланган ҳоллар ва тартибда, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланувчи қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:

даромад солиғи;

ягона ер солиғи;

тадбиркорлик фаолиятининг муайян турларига қатъий белгиланган солиқ.

Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлардан амалдаги солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар тўғрисида маълумот олиш;

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларда ўз солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича мавжуд бўлган маълумотларни олиш;

солиқ масалалари бўйича ўз манфаатларини шахсан ёки ўз вакили орқали ифодалаш;

Кодекс, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорлари билан белгиланган асослар ва тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;

ортиқча тўланган ёки йиғилган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пенялар ва жарималарни қайтаришга;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни Кодекс ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ҳамда муддатларда кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, солиққа солинувчи объектни ҳисобга олишда улар томонидан қилинган хатоларни мустақил равишда тузатиш;

материаллар билан танишиш ва солиқ текшируви ҳужжатларини олиш;

солиқ текширувини амалга оширувчи давлат солиқ хизмати органларига солиқ қонунчилигини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;

Кодекс ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келмайдиган, давлат солиқ хизмати органлари, бошқа ваколатли органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва талабларига риоя этмаслик;

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ноқонуний қарорлари ёки уларнинг мансабдор шахслари ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплашни талаб қилиш.

Ҳужжатнинг тўлиқ шакли билан regulation.gov.uz/uz/document/1252 манзилида танишиш мумкин.

2018-11-21 16:43:30  |  2298 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Август 19, 2024  10:26

1.Мейлиев Низом Сайдуллаевич

Янги таҳрирдаги сув кодекси



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация