Паст Дарғомда коллеж ўқувчилари босқинчиликда гумонланмоқда. Улардан бири қиз бола



 
  Расм манбаси : Go61.ru

Қўлга олинганлардан бири жабрланувчига яқин қариндош бўлади

Шу йилнинг 19 январь куни номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи Ў.Б.нинг уйига бостириб кирган ва унинг бирга яшовчи 16 ёшли набираси Б.Ў.нинг бошига номаълум жисм билан уриб, хонадондан пул ва заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Б.Ў. олган жароҳатидан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу жиноят бўйича гумондор сифатида уй эгаси Ў.Б.нинг бирга яшовчи жияни, Самарқанд педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси С.Н. (қиз) ҳамда Гулакандоз маҳалласида яшовчи, Чархин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 2-босқич ўқувчиси, муқаддам судланган Н.С.лар қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

2019-01-22 15:45:36  |  1959 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация