Коррупцияга курашиш давлат дастури лойиҳаси тайёрланмоқда



 
  Расм манбаси : Новые Известия

2019−2021 йилларда коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастури лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда лойиҳани ишлаб чиқишга масъул Республика идоралараро комиссияси «Газета.uz" нашри орқали хабар қилди.

Дастур давлат ва жамият ҳаётининг барча ҳаётий соҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилган.

Давлат дастури қуйидагиларни кўзда тутган олтита йўналишда шакллантирилмоқда:

коррупцияга қарши кураш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;

фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш;

таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ҳамда жамият ва давлат ҳаётий фаолиятининг бошқа соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чораларни кўриш;

коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, тўхтатиш, оқибатларини, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш;

коррупцияга қарши кураш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва халқаро ҳамкорлик олиб бориш.

Фуқаролар anticorruptionuz Telegram-ботидан фойдаланган ҳолда давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этишлари мумкин. У орқали коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни юбориш ёки коррупция билан тўқнаш келган ҳолатлар бўйича фикрларни улашиш мумкин.

2018-10-07 16:19:15  |  2267 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация