“Низоларни ҳал қилиш масалалари шаффоф ва адолатли бўлсин”



 
  Расм манбаси : Альберто Мора. "Advokat" журнали

Альберто Мора, Ҳарвард университети профессори, АҚШ Юристлар ассоциацияси Ҳуқуқ устуворлиги департаменти директори:

– Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияда катта имкониятлар яратиш назарда тутилган экан. Америка юристлар ассоциацияси ўзбекистонлик ҳамкасбларга ёрдам беришга ҳамиша тайёрлигини билдиради. Хусусан, қонун устуворлигига эришиш йўналишида ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш борасида.

Ўзбекистон олдида турган муҳим вазифаларга келсак, биринчи навбатда, инвестицион иқлимни яратишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, фуқаролик жамиятининг ролини ошириш ва, албатта, адлия тизимини ислоҳ қилиш.

Тўғридан-тўғри хориж инвестициялари Ўзбекистоннинг келажаги учун катта аҳамиятга эга. Бу иқтисодиётнинг тараққий этиши, янги иш ўринлари ва барқарорлик, деганидир.

Қонун устуворлиги бизнес учун ниҳоятда зарур. Ўзбекистонга четдан келувчилар узоқ муддатли аҳд билан келишини назарда тутсак, қонун устуворлиги жуда ҳам муҳим. Низоларни ҳал қилиш масаласи адлия тизимига асосланган, шаффоф ва адолатли бўлиши керак. Шу боис ҳам ҳуқуқ устувор мамлакатга инвестиция оқими катта бўлади.

Шунингдек, жиноят ҳуқуқи ҳам муҳим йўналиш. Айбланган инсонларнинг ҳуқуқлари таъминланиши лозим.

Фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаол иштироки Ўзбекистонга Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсадларига эришишга ёрдам беради. Улар жуда муҳим шериклар ҳисобланади мамлакатнинг ривожланишида. Давлат уларнинг эҳтиёжларини қондиришга алоҳида эътибор қаратиши керак. Зеро, улар ўз ҳуқуқларини талаб қила олмайдиган инсонларнинг фикрларини, талабларини давлатга етказувчи бўғин ҳисобланади.

2019-04-25 16:02:28  |  2097 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация