Олий суд ОАВдаги чиқишларга муносабат билдира бошлади (Аммо ҳозирча фақат раддиялар кўринишида...)



 
  Расм манбаси : oliysud.uz

"Advokat" журналида ва сайтимизда қарийб бир йилдан буён Олий суд маҳкамаси ва суд тизимига алоқадор муаммолар юзасидан қатор мақолалар чоп этиб келинаётганидан хабарингиз бор. Аммо, минг афсуски, ушбу мақолаларда кўтарилган муаммоларга муносабат билдиришларини сўраб Олий суд мутасаддиларига бир неча маротаба оғзаки ва ёзма мурожаат қилган бўлишимизга қарамасдан (эсингизда бўлса, тадбирлардан бирида ҳатто Олий суд раисининг шахсан ўзига ҳам бу ҳақда айтганимизни ёзган эдик) ҳалигача жавоб ололганимиз йўқ. Ваҳоланки, мақоаллар тегишли бошқармалар томонидан ўрганилаётгани расмий минбарда қайд этилган эди. Бу ҳақда яқинда телефон орқали эслатганимизда эса Олий суд Матбуот хизмати мутасаддилари тегишли ҳайъатлардан ҳали уларга жавоб келмаганини (?) айтишди.

Аммо, кейинги қисқа давр ичида Олий суд ОАВда эълон қилинган иккита мақолага ўз сайти орқали жуда тезкорлик билан раддия бергани бизнинг эътиборимизни тортди. Зеро, бу, ниҳоят, соҳада ОАВдаги чиқишларга муносабат ўзгара бошлаганидан дарак берарди. Қолаверса, бизга маълум бўлишича, Олий суд раиси ўринбосари имзоси билан ўтган ой охирида “Вилоятлар ва унга тенглаштирилган судларга”  хат чиқазилган бўлиб, “судларга оид танқидий чиқишларга нисбатан бир кунлик муддат ичида суднинг расмий муносабатини тайёрлаш” ҳамда Олий суд матбуот хизматига юбориш бўйича кўрсатма берилган. Демак, бизнинг мақолаларимиз юзасидан ҳам яқин кунларда муносабат билдирилиб қолса ажаб эмас (Гарчи мазкур хатда Олий суднинг ўзидаги бошқарма ва ҳайъатларга кўрсатма бўлмаган ва аввал эълон қилинган мақолалар ҳақида ҳам сўз кетмаган бўлса-да, яхши гумон қиламиз). Бу эса суд-ҳуқуқ тизимидаги муаммоларни холис ёритиб бориш орқали уларнинг баратараф этилишига ҳисса қўшишимизда, яъни Президентимиз томонидан ОАВ зиммасига юкланган вазифани имкон қадар адо этишимизда жуда муҳимдир. Яъни, мақолаларимизга Олий суднинг муносати, соддароқ қилиб айтганда, масалани нотўғри ёритган бўлсак келгуси сафар ушбу хатоимизни тузатиб олиб, муаммони тўғри қўйишимизга, тўғри ёритган бўлсак, бундан рағбатланиб, энди унинг ечимига ҳам ёрдам бера оладиган мақолалар чоп этишимизга сабаб бўлади.

Шунингдек, бошланган ҳар қандай янги иш хатолардан холи бўлмаслиги ҳам бор ҳақиқат. Шу маънода, Олий суднинг муносабатларида ҳали шошма-шошарлик, масалага фақат ОАВга эътироз билдиришга уриниш устунлик қилаётгандай. Балки шу сабабданми, Xabar.uz Портали таҳририяти ҳам ўз хабари юзасидан билдирилган раддияни эълон қилишдан “бош тортибди”. Албатта биз бу ўринда ким ҳам, ким ноҳақ эканлиги юзасидан “қозилик” қилмоқчи эмасмиз. Зеро, ҳақиқат баҳсларда туғилади! Баҳсдан эса ҳар ким ўзича хулоса чиқариб олаверади. Xabar.uz Порталининг эътироз мақоласи матни билан эса қуйида танишишингиз мумкин (Раддияга сабаб бўлган мақола ва Олий суднинг раддиясига эса ҳаволалар орқали ўтиш имкони бор):

Ҳолатни ёзгандик, тафсилотни эмас!

(Олий суд "Xabar.uz"га"раддия" берибди...)

Кеча, қоқ ярим тунда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий сайтида "Xabar.uz"да чиққан "Тошкентлик аёл Олий суд биносига ойна орқали кирибди" хабарига нисбатан раддия эълон қилинибди. Бундан ўша вақтдаёқ воқиф этилдик, Олий суд матбуот котиби матнни ўзларининг сайтига жойлагач,  унинг ҳаволасини  эринмай телеграм тармоғидаги шахсий саҳифамизга ҳам, яна телеграмдаги айрим гуруҳларга ҳам тарқатибди. Раҳмат. Матнни ўқидик. Кутилганидек, воқеликка айблов оҳангида муносабат билдирилиб, бизда чиққан хабар матнидан беш баробар кўпроқ ҳажмда ҳолат тафсилотига тўхталибди. Бош устига.

Бугун, тушга яқин, Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари имзоси билан таҳририятга хат келдики, унда кеча тунда маҳкаманинг ўз сайтида чиқиб бўлган раддияни бугундан қолмай  "Xadar.uz"да  эълон қилиниши сўралади. Бу билан раддия бериш тартибига риоя қилишга уринилгани кўринади. Зеро, материал қайси ОАВда чиққан бўлса, раддия-эътироз аввало ўша нашрга берилиши, унинг эълон қилиш муддати, ҳажми (!), мабодо, рад этилса,  қандай тартибга қаерга мурожаат этилиши қонунда кўрсатиб қўйилган. Аммо Олий суд сайтимизда чиққан хабарга ўз эътирозини ўзининг нашрида эълон қилиб, кейингина бизга тақдим этилаётгани, жуда юмшоқ айтганда, бироз ажабланарли. Тартибга бошданоқ риоя этилиши мақсадга мувофиқ, илло, матнни ўз ресурслари орқали эълон қилгандан кейин эмас.

Мавжуд тартибни қонун пешволарига эслатаётганимиздан бироз хижолатдамиз, майли, бўлар иш бўлди, олдинга қарайлик: раддия матни "Xabar.uz"да эълон қилинадими-йўқми?

Жавоб аниқ: эълон қилинмайди! Бироқ қуйида унинг мазмунини ўқувчиларга билдирган ҳолда ўз қарашларимиз ҳам ифода этилади.

Нега?

Биринчидан, раддия матни, юқорида айтдик, сайтимизда чиққан хабар ҳажмига нисбатан беш баробар катта. Иккинчидан, унда  тегишли фуқаролик иши тафсилотига ҳаддан зиёд тўхталиб ўтилган, бизда чиққан хабарда эса урғу аниқ ҳолатга, яъники, тошкентли аёл Олий суд биносига дераза орқали кирганига берилган. Ўша аёлнинг исми-шарифи ҳам, фуқаролик иши тафсилоти ҳам очиқланмаган, демакки, "ойна орқали кириш"дан бошқа тафсилотлар бизга ҳам, ўқувчиларимизга ҳам  қизиғи йўқ. Ким қизиқса, марҳамат, матн Олий суд сайтида аллақчон эълон қилинган, ўқиб- билиб олиши мумкин.

Раддия матнида аёлнинг эшик қолиб, бошқа жойдан Олий суд биносига киришга урингани бутунлай инкор этилмаган, бироқ  талқин ўзгачароқ: "Ҳақиқатдан ҳам, фуқаро (унинг кимлигини аҳамияти йўқ, шу боис аёлнинг исми-шарифини ўчириб қўйдик - таҳр.) қўриқлаш ходимининг талабига бўйсунмасдан, фуқаролар қабулхонасига эмас, балки Олий суднинг асосий биносига ("Олий суд раҳбарияти қабулига" деб тушундик - таҳр.)кирмоқчи бўлган". Кўряпсиз, иқтибосда аёл "асосий бино"га қандай кирмоқчи бўлгани очиқланмаяпти, ҳолбуки, бизда чиққан хабарнинг мағзи шунда эди. Бўлди - бошқа гап ортиқча. Шу ҳолатдан келиб чиқиб Олий судда мурожаатлар билан ишлаш, уюлиб келаётган шикоятларга вақтида,  холис ва қонуний жавоб йўллаш оғриқли муаммо даражасига чиқаёзгани, берилаётган жавоблар орасида ҳатто кулгили ҳолатлар ҳам учраётгани яна бир эслатиб ўтилган. Шунингдек, бу муаммони маҳкама раҳбарияти ҳам инкор қилмаётгани, сабаб сифатида иш ҳажми ҳаддан зиёд кўплиги айтилиб, бу ҳол кулчадек ўша хабарда маълум маънода эътироф ҳам этилган-ку?! Раддияда “суд қарори ижроси3 марта тўхтатилган ҳолда ўрганилиб,  қонуний тартибда жавоб берилгани" айтилар экан, буни маълумот тариқасида қабул қилдик. Бироқ унда (раддияда) мазкур фуқаролик иши йигирма йилдан (!) буён чўзилиб келингани ҳақида тасаввур пайдо бўладики, шунинг ўзиёқ судга катта савол туғдиради. Низоларни ҳал этиш ўн-йигирма йиллаб чўзилар экан, томонларнинг норозилиги тўхтамаётгани, чиқарилган суд қарорлари сифати нечоғли эканига далолат қилади. Бу  эса фуқарони Олий маҳкамага эшик қолиб, тешикдан киришгача мажбур қилган бўлса, не ажаб. Баски, буни "...қонуний асос бўлмаса, даъвогарнинг жанжал кўтариши, ҳатто “шантаж” қилиши ёки ОАВда шов-шув кўтариши билан оқни қора, деб бўлмайди", дея тақин қилиш оддий одоб меъёрларига кўпам тўғри келмаса керак.

Сайтимизга қарата: "..."Xabar.uz” сайти асоссиз шов-шувга берилмай, масала моҳиятини чуқурроқ ўрганиб, ким ҳақ-у, ким ноҳақ эканини холис ёритганида, ОАВнинг ҳаққонийлик тамойилига зид хабар тарқатмаган бўларди", дейилганига келсак, енгил сенсация ортидан қувмаслигимиз ўқувчиларга аён. Қолаверса, иложи борича, "масала моҳиятини чуқурроқ ўрганиб", "ким ҳақ-у, ким ноҳақ эканини"га ҳакамлик қилмай "ОАВнинг ҳаққонийлик тамойилига" риоя қилган ҳолда озмунча чиқишлар қилаётганимиз йўқ. Уларда суд-ҳуқуқ тизимидаги қатор муаммолар, айрим судьяларнинг ақлга сиғмас қарорлари ҳақида баҳоли кудурат қаламга олинади. Ажабки, улар ҳақида Олий суд матбот хизмати бугунгидай фаоллик кўрсатиш тугул, чурқ этмайди.Ҳатто Олий судга ёзган хатларимиз жавобсиз қолган ҳолатлар ҳам бор... "Олий суднинг ишчанлик обрўига" айни шундай сукутлар  путур етказади аслида, илло кулчадек хабарча эмас! Қолаверса, сайтимиз тизим фаолиятини яхшигина ёритиб келмоқда, акс ҳолда, деярли ҳар куни (!) манзилимизга тизим ходимларининг мақолалари (Олий суд матубот хизмати орқали) келиб тушмаган бўлармиди,  ким билсин?!

Нуфузли маҳкама фақат ўзларига са-ал "тегиб кетадиган" хабарларгагина эмас,  қатор ОАВ қатори "Xabar.uz”да ҳам чиқаётган тизимга доир бошқа танқидий  мақоларга ҳам шундай тезкор муносабат билдиришини жуда-жуда хоҳлардик. Ҳозирча бу нарса  орзулигича қолмоқда, холос”.

2019-06-05 19:46:18  |  2430 |   0  | 

4 изоҳлар

ОАВ ларида эьлон килинган Олий Суд фаолиятига алокадор хар кандай макола юзасидан Олий Суднинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан расмий равишда муносабат билдириши шарт ва зарур, деб хисоблайман. Мабодо, шундай килинмас экан, бундай холатнинг узи хам конунга хурматсизлик сифатида бахоланиши лозим ва албатта, конунга хурматсизлик суд органи еки судьяга умуман бегона булмоги керак. Яьни, судьяларнинг факат ва факат конунга буйсунишларига шубха булмаслиги керак. Зеро, ОАВ оркали билдирилган фикрлар - жамоатчилик фикри, яьни халк фикри эканлигини хар бир судья /адолат пешвоси/ бир дакика хам унутмаслиги керак. Акс холда, жамоатчиликда судлар ва судьялар тугрисида салбий фикрлар пайдо булишига замин яратилади. Бундай холатларнинг юзага келиши эса Президентимиз томонидан судлар олдига куйилган талабларга зид хисобланади ва айни бир пайтда уларнинг хукукий маданияти даражасини курсатиб туради....

Июнь 06, 2019  22:12

2.Адвокат Ойбек Рахимов

Ха айтгандай грамматик хатолар учун узр, демокчи булганим мазмуни бошкача чикибди, "тайинланса тайинланавермайдими, бундайларга хавас килиш у ёкда турсин нафратни кузговчиларга нима хам дердим, шунга яраша шикоят мазмуни тугри тушунса, халк манфаатидан келиб чикиб ажрим чикарса, юкоридан топширик деб бахона килмасдан айрим холларда окимга карши сузса иш холатидан келиб чикиб албатта...

Июнь 06, 2019  22:07

3.Адвокат Ойбек Рахимов

Кириб хам нима киларди, ширин ёлгонлар билан сийлаб, кунжини пуч ёнгокка тулдириб жунатиб юборишадида, мурожаатни уз билганича тахлил килиб, пуч жавоб бериб юборади... Кушимчасига иши купайиб кетганини тушунтириб беришади. Биласизми нега, чунки бу мартабаси улуг мартабачиларда жавобгарлик хиссини йуклиги, берган муносабати учун жавоб бермаслигидадирр.. э хукмни бир неча бор бекор булганлари ун йилликка тайинланмокда, э умрбод тайинланадими, нега Энди локайдлик ва бепарволикдан кутулолмайди буларди мен хайронман... Жиноятнинг онаси локайдлик ва бепарволикдан, Яна булар жиноятчига хукм укирмиш, хукмни как конунийлигини назорат тартибида куриб чикармиш, э суфее...

Самое необходимое-это формирования в суде (в умах и в воспитаниях судьей в т.ч.) порядок цивилизованного отношения (обращение) с адвокатурой и с адвокатами лично. Воссоздать такое отношение можно, только благодаря высокому интеллекту и правовой культуре!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация