Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда қўшилади



 
  Расм манбаси : uzkitob.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Кодекс қуйидаги мазмундаги 230-1-модда билан тўлдирилади:

“230-1-модда. Туғилиш ва ўлим ҳолатларини қайд этиш тартибини бузиш

Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола жойлашган муассаса маъмурияти, тиббиёт муассасаси, ички ишлар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари мансабдор шахслари томонидан узрли сабабларсиз топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш чораларини кўрмаслик – энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш муассасалари мансабдор шахслари томонидан туғилиш ва ўлимни ўз вақтида қайд этмаслик, туғилганлик ҳақида маълумотномани, шунингдек ўлим ва перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани тўғри ва аниқ тўлдирмаслик – энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Шунингдек, 245-модданинг биринчи қисми “230” рақамидан кейин “230-1” рақами билан тўлдирилади.

2018-09-08 17:42:52  |  5086 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация