Инсон ҳуқуқлари бузилмасин!



 
  Расм манбаси : novostiifakty.mediasole.ru

Оқлов ҳукмлари ноқонуний жиноий жавобгарликка тортилганлик, ноҳақ қамоқда сақланганлик учун маънавий зарарнинг ҳамда мажбурий прогул учун иш ҳақларининг тўлиқ қопланишини, шунингдек, иш стажининг тикланишини, аввалги лавозимига қайта тайинланишини ва ҳоказоларни талаб қилади. Аммо бугунги кунда фуқаролик судларининг маънавий зарарларни ундириш тўғрисидаги кўплаб ҳал қилув қарорлари мажбурий ижро бюроларида ҳаракатсиз ва натижасиз қалашиб бормоқда. Чунки маҳаллий молия бўлимларида бу суммаларни тўлаб бериш учун маблағ йўқ. Яъни бундай маблағ харажатлар лойиҳасида кўзда тутилмаган.

Маъмурий судлар амалиётида мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топиш ва бажариш мажбуриятини юклаш бўйича ишлар пайдо бўлгани бугунги ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга жуда мос тушади. Зеро, бу нарса мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилмасликлари ва зиммаларидаги вазифаларини бажаришдан қочмасликлари учун ҳам муҳим. Шу маънода мен мансабдор шахснинг фуқарони сабабсиз тарзда қабул қилмаслиги ва унинг мурожаати бўйича тўлиқ асосланган ва қонуний тарзда расман жавоб бермаслиги ҳолатларини ҳам жавобгарликка тортиладиган ҳаракатлар қаторига киритишни лозим деб ҳисоблайман.

Аксарият ҳолларда давлат идораси вакилларининг ўзбошимчаликлари ва ноқонуний хатти-ҳаракати устидан арз қилган фуқародан далил талаб қилинади. Агар далил сифатида тасвирга тушириш ёки овоз ёзиб олиш мумкин бўлмаса фуқаро ўз эътирозини ҳеч қанақасига исботлаб беролмайди. Ёнида бу ҳолатни кўриб турган одамлар эса гувоҳликка ўтишга ёки бирон жойга чақирилганда тасдиқлаб беришга оғринади, оворагарчиликни ёқтирмайди. Шу боис ҳам қонунчиликдаги мазкур бўшлиқ бугунги амалиётда давлат идораси вакилларининг кўплаб ноқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттиришларига рағбат вазифасини ўтаб келмоқда.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-26 19:40:41  |  1917 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация