Вояга етмаган фарзанд таъминоти: у қандай тартибда амалга оширилади?



 
  Расм манбаси : semejnoepravo.ru

Конституциянинг 64-моддасига мувофиқ, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Маълумки, оила бузилган ва ота-онадан бири ўз фарзанди учун моддий таъминот — алимент тўлашдан бош тортган ҳолларда алоҳида яшовчи ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб масалага айланади.

Қонунга кўра, алоҳида яшовчи ота ёки она вояга етмаган фарзанди таъминотида турли шаклларда иштирок этишга ҳақлидир. Бундай таъминотнинг энг кўп тарқалган шакли Оила кодексининг 135-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Бунда ота-она фарзанд таъминотида ихтиёрий шаклда иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, ота ёки онадан бири ўз фарзандига ҳеч қандай давлат органининг аралашувисиз ўз ихтиёри билан ва мунтазам равишда моддий ёрдам кўрсатади. Одатда, бундай хулқ-атвор қонунга итоаткор фуқароларга хосдир. Улар бола тарбиясида зиммасидаги масъулиятни чуқур англаган ҳолда, ота-оналик бурчларини виждонан адо этадилар.

Вояга етмаган фарзандлар таъминотининг, қонунни қўллаш амалиёти кўрсатганидек, ўз вояга етмаган фарзанди учун ота-она томонидан бериладиган, лекин унча кўп учрамайдиган шакли ҳам мавжуд. Бу ўринда Оила кодексининг 17-моддаси ва 17-бобида назарда тутилган ҳолат, яъни ота-онанинг алимент тўлаш тўғрисида ўзаро келишув тузишга доир ҳуқуқи ҳақида сўз бормоқда. Бундай ҳолда улар алимент миқдори, тўлаш усули ва тартибини мустақил равишда белгилаб оладилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, алимент тўлаш тўғрисидаги битимда белгиланадиган таъминот миқдори қонунда кўзда тутилган алимент миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Айни пайтда алимент тўлаш усули ва тартиби мутлақ тарафлар хоҳишига кўра белгиланади.

Жумладан, алимент уни тўлашга мажбур шахснинг иш ҳақи ёки бошқа даромадига нисбатан ҳиссали тарзда; бир маротаба тўланадиган қатъий пул суммасида; вақти-вақти билан тўланадиган қатъий пул суммасида; мол-мулк тақдим этиш йўли билан ёки бошқа усулларда тўланади.

Алимент тўлаш тўғрисидаги битимда бир пайтнинг ўзида, шунинг­дек, уни тўлашнинг бир неча усули назарда тутилиши мумкин.

Алимент тўлаш тўғрисидаги битим ёзма тарзда тузилади ва нотариус томонидан тасдиқланади. Бундай келишув ижро варақаси кучига эга бўлиб, зарур бўлганда, қонунда белгиланган тартибда мажбурий ижрога қаратилиши мумкин.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни бажаришдан бир томонлама воз кечишга ёки унинг шарт­ларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Чунки Оила кодексининг 132-моддасида унинг фақат тарафлар розилиги билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши белгиланган бўлиб, бу келишув дастлаб қандай шаклда тузилган бўлса, айнан шу шаклда амалга оширилиши шарт.

Мазкур масала юзасидан тарафлар ўртасида розиликка эришилмаган ҳолларда, манфаатдор тараф ушбу келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли.

Бундай даъвони қўзғатиш учун тарафлардан бирининг моддий ёки оилавий шароитидаги жиддий ўзгариш асос бўлади.

Вояга етмаган фарзандлар таъминотининг учинчи кўриниши — бола таъминотида иштирок этишнинг энг кенг тарқалган шаклидир. Яъни бу алиментни суд тартибида ундириш бўлиб, Оила кодексининг 136-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Қонунда алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан ҳам суд буйруғи тартибида, ҳам даъво тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга экани белгиланган.

Биринчи ҳолда масалани кўриб чиқиш натижаси бўйича судья томонидан алимент ундириш тўғрисидаги аризага кўра, якка тартибда суд қарори — суд буйруғи чиқарилади.

Иккинчи ҳолда эса, шу масала тўғрисида берилган даъво юзасидан судья ҳал қилув қарори қабул қилади.

Фуқаролик процессуал кодексининг 171-моддаси 4-бандига кўра, вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид талаб бўйича суд буйруғи беришга судья, фақат муайян шарт мавжуд бўлганда, яъни мазкур талаб оталик (оналик) юзасидан низолашув ёки ишга бошқа манфаатдор шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган ҳолдагина ҳақлидир.

Қонуннинг ушбу нормасидан келиб чиқадиган хулоса шуки, қатор ҳолларда алимент ундириш масаласи суд буйруғи тартибида ҳал қилиниши мумкин эмас. Чунончи, қарздор томонидан бошқа фарзанди таъминоти учун алимент тўлаётгани ҳақида маълумот мавжуд бўлган тақдирда, судья суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилмаслиги лозим.

Бундай ҳолда судья суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади. Бироқ бундай ҳол ундирувчи томонидан мазкур талаб даъво тартибида тақдим этилишига монелик қилмайди. Бу иш бўйича янги суд ҳужжати бошқа, яъни қарздор алимент тўлаётган шахс манфаатларига тегиб кетиши мумкинлиги туфайли уни ишда иштирок этишга жалб қилиш зарурати билан боғлиқдир.

Маълумки, ота-оналардан ундириладиган алимент миқдори қарздорнинг ойлик иш ҳақи ёки бошқа даромадига нисбатан ҳиссада белгиланади.

Аммо амалиётда шундай вазиятлар пайдо бўладики, алимент миқдорини ота ёки онанинг даромадига нисбатан ҳиссада ундириш имкони бўлмайди, қийинчилик туғдиради ёки тарафлардан бирининг манфаатларини жиддий тарзда бузади.

Бундай ҳолларда суд Оила кодексининг 102-моддаси иккинчи қисмига асосланиб, алимент миқдорини қатъий пул суммасида белгилаши мумкин. Бу вазият, одатда, алимент тўловчи мунтазам бўлмаган, ўзгарувчан иш ҳақи ёки даромад оладиган ёки даромадининг бир қисми натура шаклида бериладиган ёхуд расман белгиланган иш ҳақи ёки даромад олмайдиган ҳолатлар мавжуд бўлганда келиб чиқади.

Алимент ундириш тўғрисидаги талабларни кўриш амалиёти шу­ни кўрсатадики, мазкур масалани тартибга солувчи қонунчиликни, шу жумладан, Фуқаролик процессуал кодекси номаларини қўллашда ҳам муайян ноаниқликлар мавжуд.

Чунончи, Фуқаролик процессуал кодексининг 180-моддасига мувофиқ суд буйруғи у берилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Мазкур кодекснинг 181-моддасига кўра, агар шу муддат ичида қарздор арз қилинган талабларга нисбатан эътироз билдирса, судья суд буйруғини бекор қилади ва ундирувчига алимент ундириш тўғрисидаги талабини даъво ишини юритиш тартибида тақдим этиш лозимлигини тушунтиради.

Бироқ Фуқаролик процессуал кодексининг 18-бобида прокурор суд буйруғи устидан протест кирита оладими, агар кирита олса, қанча муддатда ва уни қаноатлантириш оқибатлари қандай бўлади, деган саволларга жавоб берадиган норма мавжуд эмас.

Қонундаги яна бир ноаниқлик шун­дан иборатки, алимент ундиришга оид бир масалада қабул қилинган суд ҳужжатини ижрога қаратиш вақтини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича, иш юритиш шаклидан келиб чиқиб, икки хил ёндашув мавжуд. Яъни Фуқаролик процессуал кодексининг 177, 180, 181-моддалари мазмунига кўра, суд буйруғи фақат у қонуний кучга киргандан сўнг ижрога қаратилиши мумкин бўлса, Фуқаролик процессуал кодексининг 266-моддаси 1-бандига мувофиқ суднинг алимент ундириш тўғрисида даъво ишини юритиш тартибида қабул қилинган ҳал қилув қарори у қонуний кучга кирганидан қатъи назар, дарҳол ижрога қаратилади.

Шунингдек, давлат божини ундириш масаласида Фуқаролик процессуал кодексининг буйруқ тартибида иш юритишни тартибга со­лувчи нормалари ва солиқ қо­нунчилиги нормалари орасида ҳам номутаносиблик бор. Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 176-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, агар суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза бўйича давлат божи тўланмаган бўлса, судья уни қайтариши лозим. Қонуннинг ушбу нормасида алимент ундириш тўғрисидаги талаблар учун истиснолар назарда тутилмаган.

Айни пайтда Солиқ кодексининг 329-моддаси 3-бандига кўра, алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвогарлар давлат божини тўлашдан озод этилган.

Шундай қилиб, ҳуқуқ тўғрисида низонинг мавжудлиги суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади ва бу ҳолат буйруқ тартибида иш юритишнинг ҳуқуқий хусусиятини инобатга олганда, тўғри ҳисобланади. Бироқ айни пайтда ҳуқуққа оид низо бўлмаган ҳолларда ҳам ундирувчи алимент ундириш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиши мумкинми, деган масалада суд амалиётида бир хил ёндашув мавжуд эмас.

Аслида, суд буйруғи тартибида иш юритиш вақтида, аксарият ҳолларда, шундай вазият юзага келадики, бунда алимент миқдори ва усулини тўғри белгилашга оид масалаларни аниқлаш учун қарздорнинг суд мажлисида қатнашиши зарур бўлиб қолади. Фикримизча, бу ҳар бир фуқаронинг субъектив ҳуқуқи ҳисобланади ва алимент ундириш масаласида қайси тартибда иш юритиш мақсадга мувофиқлиги ёки қулайлиги хусусида унинг ўзи бир қарорга келишга ҳақли.

 

Н.Акбарова,

фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси

KUN.UZдан олинди.

2018-09-21 19:32:38  |  6770 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

19 изоҳлар

Октябрь 04, 2023  11:38

1.Nargiza

Assalomu alekum moddiy taminotga 11'75foizi qancha bo'ladi

Апрел 15, 2023  01:32

2.Фаррух

Аваломбор асалом хозирда куп аёллар хечнима килолмайд агр алементга берсанг деб оилалар бузилиб кетяпд шунга хам бирон бир чора конунлар борми

Январ 31, 2023  09:18

3.Шероз

Аввало АСсалому алайкум мени саволим шундан иборатт,ки.Мен 1 Чи хотинимдан ажралган ман 1 нагар фарзандим бор онаси б,н тираду лекин алумент тулаб келяпман,хозирча 2 хотинимдан 2 нафар фарзандим бор бири2,5 йош 2 чиси 2 ойлик онаси хам хеч каерда ишламайди шу тарзда агар мен далат ишига ишламасам нечпул алумент тилайман?

Январ 05, 2023  22:51

4.Дониёр

Мени фарзандим бир ярим ёш мен хам болага хам онага алуминт тулашим хаклими лекин ажрашмаганмиз

Январ 05, 2023  22:45

5.Дониёр

Ассалому алейкум! Мен давлат божини туламасам нима булади

Июль 07, 2022  11:15

6.Оматхон

Мен 2та болам бор бири 6 ойлик бири 4 яшар ажрашиб кетсам 4яшар углимни УЗИ да олиб колесам буладими

Март 15, 2022  16:25

7.Диля

Ассалламу алеикум втояга етмаган икки нфар фарзандим бор болаларимни елгиз она деб уз номимга хужат килганман отаси юк хужжатта хам аслида хам болаларимга бокувчиси юк деган пособия ола олмаяпман бирон юли борми

Декабрь 20, 2021  22:42

8.Аббос

Ассалому алайкум.Никохни бекор килишда она рози булиб ота ажрашмиман деганда кандай никохни бекор килса булади



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация