Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида адлия органлари хабардор қилинади



 
  Расм манбаси : Газета.uz

Ҳукумат қарори билан Адлия органларининг қонун ҳужжатларини бузаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш бўйича бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар:

нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатларининг бузилиши, шу жумладан, пул маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича талабларга риоя этилмаслиги, пул маблағларидан ва бошқа мол-мулкдан, уларни молиялаштиришнинг ноқонуний манбаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида адлия органларини хабардор қилади;

адлия органларининг сўровлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларини белгиланган тартибда тугатиш учун зарур маълумотларни тақдим этади;

аккредитация қилинган чет эл фуқаролиги бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари, шунингдек, уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари томонидан содир этилган қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида Адлия вазирлигини хабардор қилади.

Ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хабарлар ва маълумотлар улар аниқланган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан юборилиши лозим.

2018-10-24 11:33:13  |  2066 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация