“Улардан коррупциядан бошқа нимани кутишимиз мумкин?!”



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Расмий статистика: прокуратура тизимида 60 фоиздан ортиқ, ички ишларда 30 фоиздан ортиқ малакасиз терговчи ишлайди

Ўзбекистон прокуратура органларида 60 фоиздан ортиқ малакасиз терговчилар ишлайди. Шунингдек, ИИВ тергов департаменти тизимида 30 фоиздан ортиқ, Давлат хавфсизлиги хизматида эса 20 фоиз малакасиз ва ўз лавозимига нолойиқ тергов ходимлари мавжуд.

Бу рақамлар адвокат Мақсуддин Сирожиддинов “Муносабат” кўрсатувининг 7 июль кунги сонидаги чиқишида эълон қилди. Унинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларининг ўзлари расмий йиғилишда кадрлар масаласида аҳвол жуда ёмонлигини тан олишиб, юқоридаги маълумотларни келтиришган.

Адвокат М.Сирожиддинов тергов органларида савиясиз кадрларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетиши алалоқибат коррупциянинг кенг авж олишига олиб келганини, натижада эса коррупцияга қарши курашиши керак бўлган идораларнинг ўзи бу иллат билан оғриб, унинг асосий манбаига айланганини таъкидлайди.

“Инсон тақдирини ҳал қиладиган, адолат ва қонун устиворлиги учун масъул идораларнинг ходимларининг аҳволи бу экан, улардан фақат коррупцияни кутиш мумкин холос”, дейди адвокат.

Унинг сўзларига кўра, коррупцияга қарши курашиш мақсадида алоҳида орган ташкил этилганиёқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ишонч минимум даражага тушганини кўрсатади.

“Бир пайтлар “кўча” деган тушунча бўларди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқий муаммоларини чойхоналарда кўча “қозилари” ҳал қилиб беришарди. Давлат уларга қарши чора кўрди, яъни қатор тузилмаларни ташкил қилди. Жумладан, коррупцияга қарши кураш курашувчи ва ҳкз. Натижа нима бўлди? Вазифасини бажардими улар? Йўқ! Қайтага “кўча”нинг ўрнини орган ходимлари эгаллади. Бу ҳақиқатни тан олишимиз керак. Тан олмасак, ўтмишдаги хатоларни такрорлайверамиз.

Нега биз коррупцияга қарши кураш учун алоҳида тузилма ташкил қилдик? Прокуратура, Хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан воз кечиб, янги идорага асос солдик? Чунки улар ўз фаолиятини легаллаштирган “кўча” вакилларига айланиб бўлган эди”, дейди Мақсуддин Сирожиддинов.

Адвокат сўзининг якунида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг коррупцияга қарши кураш бўйича ҳисоботлари шунчаки кўзбўямачилик бўлганини таъкидлаб, аҳволнинг бу даражага етишида “ижро ҳокимиятига дарвозани катта очиб қўйган” парламент ва судни асосий айбдор қилиб кўрсатади.

2020-07-09 03:09:09  |  3529 |   0  | 

14 изоҳлар

Июль 16, 2021  23:27

1....

Ноҳотки Ўзбекистонда қонун устиворлигини таъминлаб бўлмайди?

Ноябрь 01, 2020  17:35

2.ҚАРШИЕВ ЖАМШИД, ЮРИСТ

БУНДАН МИНГ ЙИЛДАН КЕЙИН ҲАМ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕБ ЁЛҒОНДАН ЮГИРИБ ЮРГАН БЎЛАДИ

Июль 11, 2020  14:48

3.Шерали Шарипович

Янги ташкил килинаетган органга факат тоза ходимларни олиш керак. Олдинги иш жойидан урилган химоячилар яьни адвокатларнм эмас

Июль 11, 2020  14:13

4.Юрист-замондош

Ҳурматли замондошлари, эҳ юристлар! Хох у прокурор, терговчи бўлсин, судья ёки адвокат бўлсин, барча юридик кадрларнинг малакаси, коррупция каби иллатларнинг авж олишининг асл сабаблари бутун бир миллатнинг тарбияси ва маънавиятига бориб тақалишини билмайсизми. Жамиятимизда коррупционерларни юзага келтираётган кишилар - ўз муаммоларига тўғри ечим топа олмаётган оми ва ночор фуқаролар, уларга тўғри йўл кўрсатишга ярамай келаётган юристлар (наинки, пора беришда воситачилик қилишни ўзига касб қилиб олган баъзи адвокатлар), ижтимоий муносабатларни адолатли ҳал этишга қодир бўлмаган қонунларни юзакилик билан маъқуллаб келаётган қонун чиқарувчиларимиз эмасмикан? Қачон биз айбни бошқаларга ағдариш билан кун ўтказамиз? Қачон бизни ҳуқуқшунос қилиб ўқитган, эҳтимолки биздан асл фақиҳлар, яъни ижтимоий муносабатлардаги табиблар етишиб чиқишини кутган шу Миллат олдида масъулиятни ўз зиммамизга оламиз?

Июль 11, 2020  13:05

5.Охотник

Адвокат акамиз аник фактлар келтирмабди. Аник фактлар билан гапириш керак бир иккита малакасизга рупара келган булса хамма малакасиз эмаску. Адвокат акамиз узи жиноят ишларида иштирок этамикан еки судларда юрармикан

Июль 10, 2020  20:33

6.Адхам

Прокуратура дхх иивнинг коррупцияга карши курашиш функцияларидан воз кечилгани йук. Аввал ПК 4761 яхшилаб укинг харнарсани гапиришдан олдин

Июль 10, 2020  20:29

7.Адхам

Мошенник муттахам оддий алимент буйича аелнинг пулини олаетган адвокат йукми. Хеч бир соха абсолют эмас. Хамма жойда паст баланд виждонли виждонсиз бор

Июль 10, 2020  17:29

8.Ишмуратов эргаш

Янги агентлик яна битта комиссия ролини бажаради холос



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация