Суриштирув, тергов ёки судга мажбурий келтириш қоидалари тасдиқланди



 
  Расм манбаси : focus.ua

Мажбурий келтириш суриштирувчи ва терговчининг қарори ёки суд ажримига кўра амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамаси Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади.

Мажбурий келтириш гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи, ryвоҳнинг жиноят ишлари бўйича процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори ҳамда суднинг ажримига асосан қўлланилади.

ФПКнинг 144-моддасига мувофиқ, мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кўра суд мажлисига кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас. Аммо жиноят ишларида вояга етмаганларнинг мажбурий келтирилишига йўл қўйилади, бу уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилиши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи тергов ёки суддан қочиб юрган тақдирда улар олдиндан огоҳлантирилмаган ҳолда мажбуран келтирилиши мумкин.

Низомда ЖПКнинг 263-моддаси ҳамда ФПКнинг 144-моддаларига мувофиқ, мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажримда қайд қилиниши лозим бўлган маълумотлар ҳам санаб ўтилган.

Мажбурий келтиришни ижро этиш вақтида қонуний талабларга қаршилик кўрсатилганда ички ишлар органи ходими қаршилик кўрсатган шахсга нисбатан "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ жисмоний куч, махсус восита ва ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга.

Бу ҳолатда баённома тузилиб, унга ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, вақти ва жойи ҳамда шахсга нисбатан қўлланилган чоралар кўрсатилади. Жисмоний куч ва махсус восита қўлланилган тақдирда 2 кун муддатда, ўқотар қурол қўлланилганида эса 24 соат ичида билдирги билан бирга, баённома ички ишлар органи бошлиғига тақдим этилиши шарт.

Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатлар мажбурий келтирилган шахсдан суд тартибида давлат фойдасига ундирилади.

Низом Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 17 декабрдан кучга кирди.

2018-12-18 14:56:16  |  2386 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация