Алим Эрназаров: Келгуси анжуманларда кўришгунча!



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Адвокатлар палатаси раиси халқаро конференцияда ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашган барча ҳамкасбларига, шунингдек ташкилотчи ҳамкорларга миннатдорлик билдирди  

“Адвокатура институтининг ривожланиш концепцияси: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини якунлади.

Куннинг иккинчи ярмида адвокатура соҳаси ва адвокатлик фаолияти билан боғлиқ муҳим масалалар, шунингдек хорижий мамлакатлар адвокатурасининг тараққиёт йўли ҳақида қизиқарли маърузалар бўлди.

Жумладан, БМТ Тараққиёт дастури эксперти Ольга Шварц БМТ шартномавий ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг адвокатлар мустақиллиги бўйича халқаро стандартлари ва тавсиялари тўғрисида маълумот берди.

Германия Федерал юристлар ассоциациясининг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бўйича директори доктор Вероника Хорнер адвокатура ва суд ҳокимияти мустақиллигининг қонун устуворлигини таъминлашдаги роли ҳақида фикр юритиб, мавзуни илғор Европа давлатлари мисолида ёритиб берди.

Маърузачилардан Озарбайжон вакили Элчин Гамбаровнинг ўз юртида адвокатура соҳаси ислоҳоти жараёнида кечган курашлар, қийинчиликлар ҳақидаги маърузаси ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, конференцияда Илҳом Азизов (Ўзбекистон), Саидбек Нуритдинов (Тожикистон), Лидия Изовитова (Украина), Қадиржан Баймуханова (Қозоғистон) ҳамда Сония Акбар (Афғонистон) каби экспертларнинг ҳам маърузалари тингланди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг қисқача нутқи билан якунланди. Алим Эрназаров мамлакатимизда илк бор ўтказилган ушбу халқаро конференция ҳамкасблар учун жуда фойдали мулоқот майдони бўлганини айтиб, барча иштирокчилар ва ташкилотчиларга самимий миннатдорлик билдирди.

– Қимматли вақтингизни аямай Ўзбекистонга ташриф буюрганингиз учун барчангизга катта раҳмат, – деди Палата раиси. – Конференцияни чақиришдан хорижлик ҳамкасбларимиз билан билим ва амалий тажрибаларни ўртоқлашиш, адвокатуранинг истиқболи тўғрисида фикрлашишни кўзлаган эдик. Бу маънода муродимиз тўла ҳосил бўлди, деб ўйлайман. Зеро, ҳар бир чет эллик ҳамкасбимнинг маърузасидан фойдали ва биз учун янги маълумот олдим, айримларини ҳатто ёндафтаримга қайд қилиб ҳам қўйдим.

Умид қиламанки, бу каби йиғинлар ҳали кўплаб ўтказилади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Шу боис Сизлар билан хайрлашмайман, балки “Келгуси анжуманларда кўришгунча” деб қоламан!..

Биз эса ушбу халаро анжуман тафсилотлари, маърузалардаги эътиборга молик нуқталар ҳамда меҳмонлар билан суҳбатларимиз мазмунини сайтимизда ёритишда ҳали давом этамиз.

2019-10-25 21:14:49  |  215 |   0  | 

2 изоҳлар

Ҳа албатта бу жуда ҳам ажойиб бўлди! Анжуманнинг ажойиблиги уни ташкиллаштиришнинг юқори савияси ва маданияти, юзакиликни инкор этилиши, иштирокчиларнинг кайфияти, фаоллиги ва бундай мулоқотларга ташналиги ва энг асосийси ўзини долзарблиги билан ифодаланди. Адвокатлар ўзларининг тажрибалари, қонунчилик муаммолари, инсон ҳуқуқларини реал таъминлаш, қонун устиворлигини таъминлашдаги амалий қусурлар, адолатни барқарорлигини таъминлашдаги аввало суднинг ва адвокатнинг мустаъқиллиги ва дахлсизлиги иммунитетини таъминлаш тўғрисидаги фикрлари билан алмашишди. Менда ва иштирокчиларда айниқса, Германия юристлар Федерал ассоциациясини ҳалқаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалалари бўйича директори Вероника Хоррернинг чиқиши ва модератор Гулчеҳра Маткаримованинг конференцияни юқори дипломатик савияда олиб бориши ҳайратда қолдирди ва иштирокчилар қарсакларига сазовор бўлди. Мазкур анжуманни айнан долзарблик даврида ташкил этилгани учун шахсан Республика Адвокатлар Палатаси раиси А. Қ. Эрназаров ва Адлия вазири Р. Қ. Давлетов ва барча ташкилотчиларга самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. Бундай катта халқаро анжуманларни ўтказилиши юртимизда адвокатура мустаъқиллиги таъминлаш ҳамда қонун устиворлигини ва ҳуқуқий давлат реаллигини шакллантириш, энг асосийси, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлашда муҳим амалиёт ҳисобланади.

В Ташкенте состоялась международная конференция адвокатов, организованное Палатой Адвокатов Республики Узбекистан по теме "Концепция развития института адвокатуты: Опыт Узбекистана и зарубежных стран". На конференции участвовали со своими содержательными беседами, представители адвокатских структур таких государств как Федералиьная Палата Адвокатов России, Федеральной ассоциации юристов Германии, Международного союза (содружества) адвокатов, представители адвокатов Грузии, Сербии, Украины, Казахстана, Кыргызстан, Таджикистана, Туркменистана, Азербайджанской Республики, Афганистана, Пакистана, Турции, Белоруссии, а также представители GIZ в Узбекистане, Программы Развития ООН, USAID и др. Впервые организованное мероприятия Палатой Адвокатов прошла в очень теплой и дружественной обстановке. Ели честно признаться, я на этой мероприятии чувствовал себя как со своими дружественными партнерами! Мы адвокаты обменялись мнениями, опытами првоприменительной практики своих стран и международного права. Лично у меня остались очень положительные впечатления о встрече. Ощущалось чувство доброты, содействия и понимания в обмене профессиональных навыков в адвокатской деятельности. Очен хочу поблагодарить руководство ПА Узбекистана и лично Алим Кмдыровича Эрназарова и министра юстиции Руслана Давлетова и других организаторов такого масштабного, очень полезнго, содержательного и своевременного мероприятия! Проведение такого мероприятия у нас в стране дает положительную энергию в укреплении адвокатуры, как неотьемлемой в части правоотношений, в правоприминительной практике, в осуществлении правосудия как составляющая правового государства и судебной системы в целом. Такие мероприятие порождают дружбу, взаимоотношение и солидарность адвокатов в установлении верховенства закона и укреплении формирования правового государства. Участники конференции выразили единое мнения по вопросу ежегодной организации и проведения Ташкентской международной конференции адвокатов.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация