“ADVOKAT PRESS” НАШРИ ОБУНАСИ БОШЛАНДИ! Обуначиларга доимий равишда бепул услубий қўланмалар қўшиб берилади!



 
  Расм манбаси : Advokatnews.uz

Соҳа жонкуяри бўлган фаол адвокатларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, соҳага ва адвокатлар ҳаётига доир янгиликларни ўз вақтида чоп этиб боришни ташкил этиш мақсадида таъсис этилган “ADVOKAT PRESS” рўзномасининг дастлабки иккита сони адвокатларга бепул етказиб берилганидан хабарингиз бор. Шунингдек, бу нашр ҳуқуқ соҳасига алоқадор барча идоралар ва ўқув муассаларига ҳам юборилди. Энг муҳими, мазкур нашр ҳақида шу пайтга қадар фақат илиқ фикрлар эшитдик. Бу эса таҳририятга нашрнинг келгусида узлуксиз чоп этиб борилишини таъминлаш масъулиятини юкламоқда.  

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, нашрни ўз харажатини ўзи кўтарадиган даражага олиб чиқиш учун обуна жорий этишга қарор қилдик (Аввалги иккита сон “Advokat” ойномаси маблағи ҳисобидан чоп этилган эди). Нашр обунасини қўллаб-қувватлаган адвокатларни рағбатлантириш мақсадида эса “ADVOKAT PRESS” обуначиларига “Адвокатлар учун услубий қўлланма” рукнида китоблар тайёрлаб, рўзнома сонлари билан биргаликда бепул тарқатиш ҳам кўзда тутилмоқда. Ушбу услубий қўлланмаларда адвокатлик фаолияти учун муҳим бўлган маълумотлар чоп этиб борилади.

Жумладан, рўзномамизнинг 3-сони билан бирга тарқатиш учун тайёрланган қўлланмада қуйидагилар жамланган:

— Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ЖИБ судлов ҳайъати томонидан 2020 йилда назорат тартибда кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти ҳисоботи;

— Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари рўйхати;

— Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари рўйхати;

— экспертизалар турлари ва уларнинг нархлари;

— Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ўзбекистон Респуликаси Солиқ қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари манзиллари, телефон рақамлари, раҳбарларининг қабул кунларига доир маълумотлар.

Кейинги режалаштирилаётган услубий қўлланмалар учун ҳам шу каби адвокатлик фаолияти учун жуда муҳим бўлган маълумотлар жамланмоқда.

2021-05-04 18:54:37  |  2400 |   0  | 

7 изоҳлар

Ноябрь 29, 2022  11:41

1.Воҳид Аҳмад

Муродхон Абдуллаевнинг саволларига жавоб берсам. Ҳа ижодкор адвокатларнинг ижод намуналарини бериб боряпмиз. Қашқадарёлик таниқли ижодкор адвокат Тошпўлат Музаффаров, сирдарёлик Али Носирли, хоразмлик Иброҳим Юсупов ва бу рўйхатни анча давом эттиришим мумкин. Бизга телеграмм ёки почта орқали жўнатинг кўриб чиқиб сиз билан боғланамиз албатта. Таҳририят ҳеч бир муаллифнингжўнатмаларини эътиборсиз қолдирмайди. Ҳурмат билан "Аdvokat press" бош муҳаррири Воҳид Аҳмад.

Август 20, 2022  22:20

2.Абдуллаев Муродхон

Ассалому алайкум таҳририят, сизларда шеърият рукни ҳам борми? Ахир ижодкор адвокатлар ҳам борку.

Ноябрь 05, 2021  19:31

3.Hikmatillo Rajabov

Assalomu alekum .Sizlarga advakat yordamchisi kerak emasmi?

Август 18, 2021  10:52

4.Душам Хайруллаевич Маллаев

Навоийда филиал борми

Август 18, 2021  10:49

5.Душам Хайруллаевич Маллаев

Навоий вилоятида булим мавжудми

Июнь 01, 2021  15:18

6.TAHRIRIYAT

Nasim aka, yo'li bor. Faqat ustiga 60 foiz narx qo'yib yuborgani uchun shartnoma qilmayapmiz.

Июнь 01, 2021  14:14

7.Насим Хидиров

Газетани бошыа газеталар каби матбуот уюшмаси ёки почта орыали жойларга етказишни имкони йўқми? Агар имокни йўқ бўлса обунага энг катта тўсқинлик қилаётган шу нарса бўлади.Бизлар мижозларимизга тавсия қилсак обуна бўлади. Фақат газетани ҳар сонини почтальон уйига етказўиб турса.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация