Эксперт: янги солиқ қоидалари адвокатурани коррупция ва инқирозга бошлайди



 
  Расм манбаси : adolat.uz

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси янги Солиқ кодекси лойиҳасининг адвокатурага доир бандлари юзасидан Адвокатлар палатаси позициясини қўллаб-қувватламоқда.

Партиянинг экспертлар гуруҳи аъзоси, 1-даражали адлия маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимовнинг фикрича, Солиқ кодекси лойиҳасидаги тартиб жорий этилса, адвокатура соҳасида коррупцияга йўл очилиб, даромадни яшириш ҳолатлари кўпаяди ёки адвокатлик тузилмалари инқирозга учраб, ёпилишни бошлайди. Ундан ҳам ёмони, янги тартиб мурожаат қилувчи фуқаролар ва юридик шахслардан кўпроқ пул ундирилишига сабаб бўлади.

Б.Иброҳимов адвокатлик тузилмаларини тадбиркорлик субъектлари сингари солиққа тортиш қонунга зидлигини таъкидлар экан, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги ва “Адвокатура тўғрисида”ги қонунларларга таянади. Ушбу қонунларда адвокатлик тузилмалари (бюро, фирма, ҳайъат) нотижорат ташкилот сифатида тан олинган, яъни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш каби тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас. Бинобарин, уларни тадбиркорлик субъектига тенглаштириш мутлақо асоссиздир.

“Адвокатура тузилмалари фуқароларга жиноий, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади. Улар даромад (фойда) олишни кўзламайди ҳамда фаолияти давомида йиғилган даромадни (фойдани) ўз аъзолари (иштирокчилари) орасида тақсимламайди. Шунинг учун адвокатлик тузилмаларини ҳозирда амалда бўлган Солиқ кодексида белгиланганидек, нотижорат ташкилот сифатида солиқ тўлашдан озод этиш, адвокатлардан эса даромад солиғи ундириш мақсадга мувофиқдир.

Адвокатлик тузилмалари ҳисоб рақамига тушган маблағнинг 15 фоизни ижтимоий мажбурий тўловларга ўтказади, бундан ташқари электр энергия, иссиқ сув, совуқ сув, иситиш, электр энергия, телефон хизмати, ижара, ҳамда ходимларга иш ҳақи каби тўловларни амалга оширади”, деб ёзади муаллиф.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ўртасида Ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланган. Бундан суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни янада такомиллаштириш, суд мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жазо тизимини либераллаштириш, ярашув институтини кенгайтириш каби муҳим вазифалар кўзланади.

Шу муносабат билан, “Адолат” партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури лойиҳасига адвокатлар ҳамда адвокатура тузилмаларидан солиқ ундириш тизимини ўзгартириб енгиллик яратиш, ишларни суд босқичида кўриш жараёнида прокурор ва адвокатнинг тенглик принципини таъминлаш каби вазифалар ҳам киритилган.

2019-09-16 14:49:23  |  1625 |   0  | 

1 изоҳлар

Сентябрь 17, 2019  08:11

1.Mr Tango

Нихоят, сиёсий партия вакилининг мазкур кодекс лойихасига булган муносабатини хам укидик. Бошка партияларнинг хам муносабатини кутамиз. Зеро, олдимизда парламент сайлови каби йилнинг ута сухим сиёсий вокеаси турибди-ки, партияларга адвокатларнинг овози жуда керак булади. Яхши маълумки, жамиятда адвокатларнинг роли жуда катта.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация