Сирдарё вилоятида 23 нафар шахс суд томонидан оқланди



 
  Расм манбаси : Bratsk.org

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судлари томонидан жорий йилнинг январь – сентябрь ойлари давомида кўрилган 15 та ишда 23 нафар шахс оқланган. Бу ҳақда вилоят жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Қодирберган Яхшимурадов Turon24 агентлиги орқали маълум қилди.

Маълумотга кўра, 5 та иш ва 11 нафар шахс ҳукми биринчи инстанция судида чиқарилган бўлса, 10 та кассация инстанцияси ишида 12 нафар шахс оқланган. Оқланганларнинг 4 нафари аёл.

Ўтган давр мобайнида судлов жараёнларининг профилактик аҳамиятини кучайтириш мақсадида суд мажлиси жараёнида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини қатнаштириш амалиёти кучайтирилган.

Жумладан, жиноят содир этган жами 436 нафар ёшларга нисбатан 358 та жиноят иши кўрилган ва 33 нафар судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Худди шундай, 5 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитаси кафил бўлган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари 4 нафар шахсни ўз кафиллигига олган.

2018-10-22 17:56:20  |  2150 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация