Сергей Майоров: “Мурожаатни учрашувга таклиф этилганимдан кейин ёздим”



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Куни кеча ўзбекистонлик таниқли адвокат, “SIMAY KOM” адвокатлик фирмаси бошқарувчи ҳамкори Сергей Майоров БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянга мурожаатнома эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг мурожаатида мамлакатимиз судлов тизимидаги долзарб муаммолар, адвокатлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва тўсқинликлар тўғрисида сўз боради.

“Advokat” мухбири Сергей Майоров билан боғланиб, ундан БМТ махсус маърузачисига мурожаат билан чиқиш фикри қачон пайдо бўлгани билан қизиқди, шунингдек, мурожаатда келтирилган маълумотлар юзасидан изоҳ сўради:

– Диего Гарсия-Саянга мурожаатни дабдурустдан, аниқроғи, у билан учрашувга таклиф этилганимни билганимдан сўнг тайёрладим. Унда мен ўзим шахсан иштирок этган, ҳимоямдаги ва менга ишонч билдирган инсонларга нисбатан қонунсизлик ва адолатсизлик қилинган даъво ишларидан мисоллар келтирганман, дея сўз бошлади Сергей Александрович.

– Аввалига мурожаатим омма эътиборига бир неча ойдан кейин, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ҳукуматимизга бу ҳақда маълум қилганидан сўнггина ҳавола этилади деб ўйлагандим.

Бироқ, дўстим – ҳуқуқбон Сурат Икрамов уни шу кунларда эълон қилса, кўпроқ фойдаси тегишига ишонтирди. Мурожаатни интернет орқали ёйишга рози бўлдим. Мамлакатда ҳар жабҳада, жумладан ҳуқуқий соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган ислоҳотлар тарафдори эканлигимни ҳозир баралла айта олмасам, қачон айтаман?

Шунинг учун мен ҳуқуқий соҳадаги, айниқса, адвокатлар фаолияти ва судлар ишида кузатилаётган камчиликлар ҳақида ошкора гапиришга қарор қилдим.

Мен ўз мурожаатимда баён қилганим – адвокатлар ва судьяларнинг мустақиллиги даражаси, аниқроғи тобелиги ҳақидаги фикримда собитман. Албатта, мен ўзим қатнашган даъво ишларини кўрган судьяларгагина баҳо берганман.

Бу менинг бошқа судьяларга ҳам худди шундай салбий баҳо беришимни англатмайди. Қолаверса, мен кўп бора билимдон ва малакали судьялар олиб борган ишларда иштирок этганман, уларнинг қарорлари – позицияларининг мустақиллигини шубҳа остига қўймаган.

Умид қиламанки, мен кўрсатиб ўтган ишлар бўйича БМТнинг Махсус тартиб-таомиллари бўйича Олий комиссарига мурожаат қилишга зарурат туғилмайди.

Умид қиламанки, Президент ва Бош прокуратура Олий комиссар иштирокисиз ҳам, мен қайд этиб ўтган шахсларга нисбатан адолатни тиклаш учун куч ва имконият топишади.

Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишни хоҳламаётганининг бирламчи сабаби уларнинг ўз инвестициялари суд ҳимоясида эканлигига, аниқроғи, аксарият судьяларнинг мустақиллигига ишончи комил эмаслигидадир. Судлардаги аҳвол тузатилса, бу инвесторлар учун ижобий сигнал бўлур эди.

Кўп танишларим хабаримни ўқиб, мени ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан турли тажовуз ва иғволардан эҳтиёт бўлишим кераклиги ҳақида огоҳлантиришди. Буларнинг бари ўринсиз!

Кўпчилик мени қўллаб-қувватлади. Бироқ, улар орасида адвокатлар бўлмади. Ёки мен ўз позициямда ноҳақман, ёки уни бевақт ва номақбул шаклда изҳор қилдим.

Нима бўлган тақдирда ҳам, адвокатлар ҳамжамиятининг фикрини билишни истардим. Судьялар жамияти фикрини билишни орзу ҳам қилмайман. Қайси орган, қайси ОАВ, қайси ахборот ресурси судьялар позициясини ифода этишидан эса хабарим йўқ.

2019-09-24 19:38:21  |  659 |   0  | 

11 изоҳлар

Октябрь 03, 2019  17:07

1.Абидова Дилбар

Я уважаю адвоката Сергея Майорова за его честность, принципиальность, мужество и доброту. Я как адвокат тоже полностью поддерживаю его обращение. Действительно назрело время, если не сейчас, то когда?

Сентябрь 30, 2019  08:11

2.Владимир

Я не адвокат , но знаю Сергея Майорова много лет! Всегда сдержан, корректен, последователен! Уж если ОН обратился с таким посланием, значит действительно НАЗРЕЛО!

Сентябрь 27, 2019  07:32

3.Сергей Мизайлович

Я не юрист,но поддерживаю грамотные мысли С Майорова. Сегодня нужен смелый анализ всей нашей жизни и принятие кардинальных решений по позитивным изменениям в во всех сверах нашего общества...Иначе мы обреченны на дальнейшее отставание среди народов,устркмлённых в развитие...

Сентябрь 26, 2019  22:19

4.Каюмов Шухрат

Такое ощущение что только 5 адвоката у нас в Республике осталось? Когда Вас адвокатов не допускают к своим подопечным и их родственники сидят и плачут Вы не ощущаете своё ничтожество перед этими следоками ходоками что Вы не можете ничего сделать?

Сентябрь 26, 2019  14:31

5.Жалолиддин

Не бойся врагов, не бойся друзей. Бойся безразличных людей!!!

Сентябрь 26, 2019  14:26

6.Жалолиддин

Вот причина, по которой я не остался в адвокатской структуре. Нет взаимной поддержки, разрозненность. ЧЕЛОВЕК замолвил за всех адвокатов, не только за себя лично... Но все адвокаты молчат... Хокима слова вспомнил. Может действительно у Сергея будет и миллион... и миллиард. пАтамуШтА, у него дух есть!!! Сергей, респект. Я тоже обратился, написал на его электронную почту. Вам повезло, Вам выпал шанс. Вы его очень смело и по-мужски этот шанс использовали. Уважуха!

Сентябрь 25, 2019  20:55

7.Каюмов Шухрат

Все цело поддерживаю коллегу ! Когда судьи не зависимы тогда можно добиться справедливости у нас к сожалению Судья зачастую выполняют указания такие дела сразу видно как они начинаются и чем заканчиваются ! У Адвокатов ограниченные возможности на практике их зачастую не воспринимают во внимание по заказным делам ! Если не будет возможности добиться справедливости страна не поднимешься с колен и все усилия и реформы президента останутся на словах ! Необходима усилить ответственность за нарушение закона об обращениях таким образом сможем победить даже коррупцию и добиться Верховенство закона !

Сентябрь 25, 2019  20:36

8.Адвокат Жураева Манзура

Хамкасбимни куллаб кувватлайман.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация