Пенсияни ҳисоблашда ЭКОИҲ миқдори ўзгариши мумкин



 
  Расм манбаси : Rusevik.ru

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида ижтимоий адолат ва самарадорликни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:

2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилиши ҳисобидан ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш учун маблағларни ажратилишини;

2019 йил 1 январдан барча пенсия миқдорлари пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.

2018-09-13 18:09:09  |  615 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация