Ўтган йили Андижонда 57 киши кафиллик асосида қамоқ жазосидан озод этилди



 
  Расм манбаси : BNews.kz

Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллалар ва бошқа жамоат бирлашмалари кафиллигида уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган

2018 йилда Андижон вилоятида жиноий ишлар доирасида жавобгарликка тортилган 57 нафар шахсга нисбатан Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллалар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар берди.

Ҳисобот даврида судлар томонидан 3 790 (2017 йилда 5 738) нафар шахсга нисбатан 2 956 (4 310) та жиноят иши кўриб чиқилган ва тамомланган. Шундан жиноят иши бўйича 2 822 нафар шахсга нисбатан айблов, 7 шахсга нисбатан эса оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Судланганларнинг асосий қисмини хотин-қизлар, вояга етмаганлар, ёшлар, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ташкил этган.

Судланганлик ҳолати ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, вилоятнинг деярли барча туман (шаҳар)ларида кўрсаткичлар 2017 йилга нисбатан камайган.

Вилоят миқёсида 2018 йилда судланганлар сони 1 360 тага ёки 34,3 фоизга, Хўжаобод, Шаҳрихон, Асака ва Андижон туманларида эса 50 фоизгача камайиш ҳолатлари кузатилган.

2019-01-22 15:27:47  |  2168 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация