Андижон вилояти ИИБнинг 4 мансабдор ходими ҳибсга олинган



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Уларга оид жиноят иши билан Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси шуғулланмоқда

Кеча, 14 январь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ИИБнинг муҳим лавозимларда хизмат қилган бир гуруҳ ходимлари ҳисбга олинганлиги ва уларга жиддий айбловлар қўйилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Бу ҳақда биринчи бўлиб ёзган “Озодлик” манбаларига кўра, улар узоқ вақтдан буён маҳаллий тадбиркорларга босим ўтказиш, таҳдид қилиш орқали уларга тегишли мол-мулкларни ўзлаштириб келган.

Қайд этилишича, ҳозирда қўлга олинган ИИБ ходимларидан жабр кўрганлардан 150 нафарга яқин тадбиркор ушбу ҳолат юзасидан Прокуратурага расман шикоят қилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова Kun.uz ва Xabar.uz нашрлари сщровига жавобан, Андижон ИИБ ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси юритувида эканини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Андижон вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг айрим ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206- (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234- (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари билан 2018 йил 19 декабрь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, уларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Бу иш юзасидан қонунийлик таъминланади», – дейди Сурайё Раҳмонова.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда ички ишлар тизимида хизмат қилган 174 нафар ходим содир этган турли жиноятлари учун жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар қилинган эди.

2019-01-15 16:22:25  |  2107 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация