“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозими тугатилди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Ўрнига – профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди

Ўзбекистонда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, ўрнига – профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди. Улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига кўмаклашади.

Бу 2018 йил 24 декабрда имзоланган “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.

Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари пул мукофотлари билан тақдирланади. Шунингдек, профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига тегишли тавсияга асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимлари, қоида тариқасида, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга аъзолари орасидан жамланиши белгилаб қўйилди.

2018-12-26 10:50:51  |  2302 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация