Судларда ишлар автоматлашган тизим орқали тақсимланади
Расм манбаси :
Ўзбекистон судларида ишларни судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олиб, муҳокама натижасидан манфаатдор шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимлаш тизими жорий этилади. Бу «Судлар тўғрисида»ги қонунга киритилган янги модда билан белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ишларни автоматлашган тартибда тақсимлаш тизими бир неча вилоятда жиноят ишлари бўйича судларда, биринчи инстанция босқичида тажриба тариқасида қўлланилаётган эди. Энди мазкур тизим бутун республикага татбиқ этилади.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш