Баҳодир Деҳқонов ДХХнинг собиқ раҳбарлари билан бир жиноят иши доирасида қўлга олинган
Ҳозирда Ихтиёр Абдуллаев, Жаҳонгир Эгамов, Баҳодир Деҳқонов ва бошқалардан иборат 10 киши тергов бермоқда
Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга қарши жиноят иш очилган. Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам шу жиноят иши доирасида қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура бугун ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди.
Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг сўзларига кўра, улар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда. Тергов жараёнини ёпиқ тарзда олиб боришга қарор қилинган.
Қайд этилишича, бу иш доирасида жами 10 киши тергов қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев 2018 йилнинг 31 январидан 2019 йилнинг февралига қадар ДХХга раҳбарлик қилди. У соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Эгамов 2018 йил январидан декабргача ДХХ раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
2017 йилнинг июнидан Олий суд раиси ўринбосари - Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Акбаралиевич Деҳқонов эса 2019 йилнинг февралида ҳибсга олинганди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш