Тиланчилик учун жазолаш чоралари бирданига ишга солинмайди



 
  Расм манбаси : 7info.ru

Аввало тушунтириш ишлари олиб борилади, тиланчилик қилиш сабаблари мониторинг қилинади

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев яқинда тиланчилик билан шуғулланганлик учун қонунчиликка киритилган маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ички ишлар органлари томонидан қандай татбиқ этилишига изоҳ берди.

“Албатта, қонун кучга кириши билан биз дарҳол ҳамма тиланчиларни қамашга ва жавобгарликка тортишга киришмаймиз. Аввало тушунтириш ишларини олиб борамиз ва энг муҳими тиланчилик қилишга нима мажбур қилаётганини аниқлашга ҳаракат қиламиз.

Бу ижтимоий муаммо бўйича биз доимий кузатувлар олиб борамиз ва сизларга бир нарсани таъкидламоқчиман – тиланчиларнинг 80-90 фоиз ўзига хос профессионаллар бўлиб, уларнинг ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ. Улар тиланчиликни даромад манбаига айлантириб олишган бўлиб, бир кунда топаётган пуллари аксариятимизнинг даромадимиздан кўпроқ”, дея ундан иқтибос келтиради Kun.uz.

2019-01-18 19:54:32  |  2260 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация