“Оилавий мулкий низоларни бартараф этиш чоралари ҳали яхши ўрганилмаган...”
Жумладан, келинларни “прописка”дан ва уй-жойни рўйхатдан ўтказишни пайсалга солмаслик керак деб ҳисоблайди Олий суд раиси.
Козимджан Камиловнинг фикрича, қариндош-уруғлар ўртасидаги мулкий низолар фуқаролик судларида кўрилаётган ишларнинг катта қисмини ташкил қилади. Ва бу мол-мулкни бўлиб олиш билан боғлиқ даъволарнинг судгача етиб бормаслиги учун ўз вақтида чора кўрилмаётганлиги билан боғлиқдир.
30 апрель куни бош муҳаррирлар билан учрашувда К.Камилов муаммо аввало фуқароларнинг лоқайдлиги, қолаверса маҳалла оқсоқоллари ва жойлардаги ташкилотларнинг эътиборсизлиги туфайли чуқурлашиб бораётганини айтди.
“Келгусида мулкий низолар келиб чиқмаслиги учун келинлар ўзлари тушган хонадонда “прописка”дан ўтишни пайсалга солмасликлари керак. Маҳалла ва жойлардаги масъул ташкилотлар буни уларга эслатиб, ўзлари ёрдамлашса яхши бўлар эди. Шунингдек, вилоятларда кадастр ҳужжатларисиз уй-жойлар ҳали ҳам кўп. Мана шу ишлар вақтида бажарилганида мулк талашишлар анча камайган, даъволарни судда ҳал қилиш ҳам осонлашган бўлар эди”, – деди Олий суд раиси.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш