Халқаро эксперт Pro bono тизими борасида Грузияни ўрнак қилиб кўрсатди



 
  Расм манбаси : Фред Хьюстон. "Advokat" журнали

Tashkent Law Spring форумида юридик хизматлар йўналишидаги сессиялар давом этмоқда.

“Pro bono ва давлат томонидан молиялаштириладиган юридик ёрдам: мувозанатни таъминлаш” мавзусида маъруза қилган Ҳуқуқий ривожланиш халқаро ташкилоти (ҲРХТ) Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Фред Хюстон постсовет маконидаги давлатларда Pro bono тизимини жорий этиш борасидаги аҳволни қисқача таҳлил қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларида замонавий талқиндаги Pro bono амалиётига ўтилмоқда. Бироқ бу ҳали бошланиши холос, ривожланган мамлакатлар билан қиёслаганда бу соҳада камчиликлар кўп. Чунончи, фуқароларга кўрсатиладиган текин юридик ёрдамнинг давлат томонидан молиявий манбалари аниқ белгиланмаган. Қолаверса, Pro bono кўп ҳолларда жиноят ҳуқуқи соҳаси билан чекланиб қолади.

Жаноб Фред Хьюстон собиқ совет республикаларидан Грузиянинг тажрибаларини юқори баҳолади. Унинг фикрича, Грузияда Pro bono мукаммалликка анча яқин бўлиб, кўплаб соҳаларни – жиноят ҳуқуқидан тортиб фуқаровий низоларгача – қамраб олади.

“Pro bono кадрлар тайёрлашда ҳам жуда муҳим амалиёт, – деди маърузачи. – Қўшма Штатларда ёш юристлар ўз фирмасини очишдан олдин 5-6 йиллаб давлат томонидан фуқароларга текин юридик ёрдам кўрсатувчи адвокат бўлиб ишлайди. Бу улар учун катта мактаб бўлади”.

2019-04-26 12:04:16  |  1976 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация