Прокуратура тизимида “тозалаш” кутилмоқда...ми?



 
  Расм манбаси : protoday.uz

Президент фармони билан кадрлар сиёсати ислоҳ қилиниб, ички хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолияти қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳужжатдан прокуратура органларида кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш, тизимни ўз лавозимига нолойиқ, профессионал ва ахлоқий талабларга жавоб бермайдиган ходимлардан тозалашга доир вазифалар ҳам ўрин олган.

Хусусан, фармон билан Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига бир ой муддатда Прокуратура органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқлаш учун киритиш топширилган. Янгиланган низом “зиммаларига юклатилган хизмат вазифаларини юқори профессионал даражада бажаришга қодир юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, юқори интеллектуал қобилият ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ходимларни танлаб олишда рақобат муҳитини таъминловчи кадрларни шаффоф танлов асосида танлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этишни” назарда тутиши керак.

Бундан ташқари, “прокуратура органлари ходими деган юксак номга нолойиқ шахсларни аниқлаш, уларни зудлик билан прокуратура органлари тизимидан бўшатишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, прокуратура органларининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши” кўзда тутилган.

2019-03-16 17:32:01  |  2312 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация