Cамарқандда нотариуслар энди якшанба кунлари ҳам ишлайди



 
  Расм манбаси : persha.kr.ua

Cамарқанд вилоятида нотариусларнинг якшанба куни ҳам фаолият кўрсатиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Акрам Халиловга таяниб, Turon24 хабар қилди.

Қайд этилишича, нотариал идораларга 2017 йили 4 минг нафар фуқаро мурожаат қилган бўлса, жорий йилнинг ўтган давригача келиб тушган мурожаатлар сони 5 мингдан ошган.

“Кўпчилик учун шанба-якшанба дам олиш куни ҳисобланади. Шу боис одамларга нотариус билан боғлиқ ишларини шу куни амалга ошириш қулай. Қолаверса, машина бозорлари ҳам якшанба куни ишлайди. Сотиб олинган автомобилларни янги эгалари номига шу куннинг ўзига расмийлаштиришга эҳтиёж катта бўлиб келган. Мана шу омилларни инобатга олган ҳолда вилоятдаги нотариуслар навбат асосида якшанба куни ишлашини йўлга қўйдик”, деган А.Халилов.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг айтишича, илгари якшанбада нотариал идоралар фаолият юритмаганига битта муаммо тўсқинлик қилган. Гап шундаки, вилоятдаги тижорат банклари бу кунда молиявий операцияларни амалга оширишмайди. Бироқ эндиликда бундай муаммо бўлмайди. Бу борадаги келишувлар туфайли бундан буён Халқ банкининг тегишли бўлими якшанба куни ҳам ишлайди.

2018-09-28 11:48:51  |  2249 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация