Тошкентдаги адвокатлик фирмаси ҳар ойнинг охирги жумасида аҳолига текин ҳуқуқий маслаҳат беради



 
  Расм манбаси : aleksta.uz

“Aleksta Yure” фирмаси “Барча учун ҳуқуқий ёрдам” акциясини эълон қилди. Акция эртадан бошланади

Тошкент шаҳридаги “Aleksta Yure” “Барча учун ҳуқуқий ёрдам” акциясини эълон қилди.

Ҳар ойнинг охирги жума куни “Aleksta Yure” ўз эшикларини малакали юридик хизматга муҳтож бўлган барча фуқароларга очади. Мурожаат этувчиларнинг даромади ва юридик маслаҳатнинг мавзуси ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Бошқача қилиб айтганда, ҳар қайси шахс қонунчиликнинг оила, уй-жой, маъмурий, меҳнат, иқтисодий ва бошқа соҳалари юзасидан ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиши мумкин. “Aleksta Yure” адвокатлари малакали оғзаки маслаҳатни беғараз асосда беради.

«Барча учун ҳуқуқий ёрдам» акцияси биринчи марта 2019 йилнинг 31 май куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар “Aleksta Yure” адвокатлик фирмаси офисида ўтказилади.

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 21А-уй, 93-офис, “Ёшлик” спорт комплекси (аввалги “Старт”) қаршисида.

Маслаҳат олиш учун (71) 235-40-03 телефон рақами ёки info@aleksta.uz электрон почтаси орқали навбатга ёзилиши мумкин.

Изоҳ:  юридик маълумотлар олишга муҳтож бўлган бошқа шахсларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир маслаҳат 20 дақиқа билан чекланган. Бошқа кунларда юридик маслаҳатлар умумий тартибда (пуллик асосда) тақдим этилади.

Адлия вазирлиги “Aleksta Yure” адвокатлик фирмасининг фуқароларга беғараз юридик ёрдам кўрсатишдаги ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, миннатдорлик билдирган.

2019-05-30 18:29:19  |  2430 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация