Жазо муддатини ўтаб қайтган шахс яна жиноят қилиб 14 йилга “кесилди”



 
  Расм манбаси : prm.ua

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти, Когон шаҳар судининг 2018 йил 14 сентябрдаги ҳукмига кўра, Асқар Равшановга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-модда 3-қисми “в” банди билан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд ҳукмида қайд этилишича, А. Равшанов Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 85-сонли жазони ижро этиш муассасида жазо муддатини ўтаб келиб, 2018 йил 6 июнь куни соат 11:00 ларда босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида унга илгаридан таниш бўлган, Ғиждувон туман “Чағдари” қишлоғида яшовчи ҳамқишлоғи Ғ. Сафаровнинг уйига ғайриқонуний равишда кирган.

Ғ. Сафаровнинг турмуш ўртоғи Зиёдуллаева Зулфизар Бахтиёровнанинг уйида ёлғиз экани ва унинг ҳомиладор эканлигини билгани ҳолда унга ҳужум қилиб, пул ва тилла тақинчоқларини беришини талаб қилган. Шу жараёнда аёлга ошхона пичоғи билан таҳдид қилган, ҳатто тан жароҳати етказган.

З. Зиёдуллаева уйида пул ва тақинчоқлари йўқлигини айтиб, унга қаршилик кўрсатади. Аёл ёрдам сўраб дод солгач, А. Равшанов “қуруқ қўл билан” қочиб кетишга мажбур бўлади. 

А. Равшанов муқаддам бир неча маротаба судланган, жумладан, охирги маротаба озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб турган чоғида жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказгани учун 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2018-09-21 19:19:42  |  2441 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация