Судьялар пенсиясини ҳисоблаш тартиби ва устамалар миқдорлари белгиланди



 
  Расм манбаси : Kazpravda.kz

Мамлакат олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – хизматларга қараб энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан 150 фоизигача устама тўланади

Ҳукумат қарори билан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, низомга мувофиқ пенсия таъминоти Конституциявий суд, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади.

Пенсия тайинлашни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш мумкин.

Ёшга доир пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

• паспорт нусхаси;

• судья лавозимидаги иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

• иш даврни тасдиқлайдиган ҳужжат;

• иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.

Ногиронлик пенсиясини тайинлаш тўғрисидаги аризага тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси ҳамда бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланиши тўғрисидаги далолатнома ҳам илова қилинади.

Судья лавозимида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидаги даврлар киради:

• судья президент ёки ҳукумат қарорлари билан тайинланган лавозимларда бўлган давр;

• судья Қонунчилик палатаси ёки Сенат аъзоси этиб сайланган давр;

• ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларнинг юридик ихтисослик бўйича хизмат даври, шунингдек прокуратура идораларида даражали унвонларга эга ходимларнинг ишлаган даври.

Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади:

• ёшга доир пенсиялар ёки умумий касаллик оқибатида ҳамда меҳнатда майибланиш оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи;

• боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига – пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорда;

• меҳнатда майибланиш натижасида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига – пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида.

Алоҳида тоифадаги шахсларга қуйидаги миқдорларда пенсияга устама ҳақлар белгиланади:

• I гуруҳ уруш ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 150 фоизи;

• II гуруҳ уруш ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 125 фоизи;

• кўриш бўйича I гуруҳ ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи;

• I гуруҳ ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;

• II гуруҳ ногиронларига, уруш қатнашчиларига ва уларга тенглаштирилган шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;

• ўлими хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ судьяларнинг ота-оналарига ва янги никоҳга кирмаган бева хотинларига (бева эрларига) – энг кам ойлик иш ҳақининг – 30 фоизи;

• Ўзбекистон олдида алоҳида хизматларга эга бўлган шахсларга – хизматларга қараб энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

2019-01-12 17:00:55  |  2085 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация