Зангиотада йирик наркосавдогар қўлга тушди: унинг уйидан 34 кг дан ошиқ наркотик модда топилди



 
  Расм манбаси : Ўзбекистон24

ИИВ ЖҚББ Наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш бошқармаси ходимлари Тошкент вилоятида ўтказган тезкор тадбир давомида йирик наркосавдогар қўлга олинди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Зангиота туманининг «Ўзгариш» маҳалласи, Наврўз кўчасидаги уйлардан бирида ўтказилган тинтув давомида гугурт қутиси ва шиша идишларда 5 килограмм 820 грамм марихуана ва 735 грамм кўкнори бошчаси топилди.

Мазкур уй эгаси уларни ўз иссиқхонасида етиштирган. Бироқ бу ҳали топилмаларнинг бошланиши эди. Ертўлани кўздан кечириш давомида қуритилган ва ўрам ҳолатидаги 11 килограмм 75,5 грамм марихуана, 6 та қопда 13 килограмм 948 грамм кўкнори пояси ва 5 килограмм уруғи аниқланди.

Гиёҳвандлик маҳсулотлари ҳатто ётоқхонадан ҳам топилди. Бу ерда тезкор ходимлар 1 килограмм 346 грамм марихуана ва 1 килограмм 231 грамм кўкнорга дуч келди.

Наркосавдогардан жами 34 килограммдан ошиқ наркотик моддалар топилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2018-10-16 12:51:30  |  2040 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация