Мусобақа ғолиби – “Адвокатлар палатаси”!



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Адвокатлар ўртасида республика миқёсидаги биринчи футбол турнири якунланди

Бугун адвокатлар ўртасида республика миқёсида ташкил қилинган биринчи футбол турнирининг 3-ўрин учун ва финал учрашувлари бўлиб ўтди ва шу билан мусобақага якун ясалди.

Турнирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси жамоаси ғолиб чиқди. Финал матчида “Адвокатлар палатаси” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси жамоасини мағлуб этди.

Учинчи ўрин Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Истиқлол” жамоасига насиб этди.

Ғолиб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Кубоги ва эсдалик совғалар билан, иккинчи ва учинчи ўринни олган жамоалар эса диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Турнир якунларига кўра индивидуал мукофотлар соҳиблари ҳам аниқланди. Хусусан:

Энг яхши ўйинчи – Турсунов Одилхўжа Орифхўжаевич (“Фарғона”)

Энг яхши тўпурар – Ғофуров Ўткир Асатуллаевич (“Адвокатлар палатаси”)

Энг яхши дарвозабон – Қиличев Оқил Аҳрорович (“Адвокатлар палатаси”).

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Тошкент шаҳридан 4, Тошкент вилоятидан 2, Самарқанд, Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳамда Адвокатлар палатасидан биттадан жамоа иштирок этди.

2019-07-12 22:51:11  |  137 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация