Давлат ер участкасини қачон олиб қўйишга ҳақли?



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

Мудофаа ва хавфсизлик тақазоси, халқаро шартномаларни бажариш мажбурияти ва бошқа асослар

Ўзбекистонда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлар қатор мақсадларда қабул қилинади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.

Қайд этилишича, бундай қарорлар фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

аҳоли пунктлари бош режаларини бажариш, шунингдек, қонунлар ва президент қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда. 

2019-03-23 20:53:02  |  1705 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация