Судьялар учун махсус кийим-бош намуналари ишлаб чиқилади



 
  Расм манбаси : Қозоғистон судьялари жуббасининг эски (чапда) ва янги (ўнгда) намуналари. Informburo.kz

Судьяларимиз, бошқа мамлакатларда бўлгани каби, жубба кийиб суд қиладиган бўлишади

Ўзбекистонда судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқилади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати тегишли қарор қабул қилиши керак.

Қарор лойиҳаси 2019 йил 15 мартга қадар Олий Мажлис Сенати, Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон судьялар ассоциацияси томонидан тайёрланади.

Лойиҳада судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини тасдиқлаш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 84-моддасида судьяларнинг суд мажлисини махсус кийимда олиб бориши, махсус кийим тавсифи ва намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланиши белгиланган, аммо ҳануз бу тасдиқланмаган эди.

Бошқа хабарлар:

Судья бўлиш учун ёш цензи қайта кўриб чиқилади

Судьялар кенг жамоатчилик фикри асосида тайинланади

Судьяликка номзодлар Судьялар олий мактабида бир йиллик магистратура дастури бўйича тайёрланади

2019-01-05 17:57:08  |  4168 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация