Адвокатлар ҳуқуқлари бузилишига доир масалаларни Бош прокурор ва Адвокатлар палатаси раиси ўз назоратларига олишади



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б.Муродов Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А.К.Эрназаров билан учрашувда адвокатларнинг касбий ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни шахсан назорат қилишини ҳамда уларнинг фаолиятларига аралашиш ёки бирон-бир тарзда тазйиқ ўтказиш ҳолатлари юзасидан адвокатлар бевосита Бош прокурорга мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди.

Ушбу маълумот “Адвокатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатилишида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан аноним сўровноманинг таҳлили юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Ахборот хабарномаси”да қайд этилган. Адвокатлар палатаси раиси А.К.Эрназаровнинг имзоси билан берилган мазкур Хабарнома Палатанинг расмий сайтида эълон қилинди. Унда, жумладан, қуйидагилар айтилади:

“Адвокатлар палатаси ўз аъзолари, яъни адвокатлар орасида аноним сўровнома ўтказиш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида адвокатлар бундай аноним сўровномаларнинг натижалари ҳақида маълумот олишга ҳақлидирлар. Шу мақсадда, Адвокатлар палатаси адвокатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатилишида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан 2018 йил октябрь-ноябрь ойларида ўтказилган аноним сўровноманинг натижаларини адвокатларнинг эътиборига етказиш учун жорий йилнинг 30 январь куни Адвокатлар палатасининг расмий www.paruz.uz веб-сайти ҳамда “Advokat” ижтимоий-ҳуқуқий, илмий-оммабоп журналининг Advokatnews.uz интернет нашри ва унинг телеграмм каналида аноним сўровнома таҳлилини эълон қилди.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг декабрь ойида мазкур аноним сўровнома натижалари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди ва Ички ишлар вазирлигига ҳам тақдим этилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 январь куни 2012-2015 йиллар давомида адвокатлар, адвокат ёрдамчилари ва стажёрларнинг маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги ҳамда 2016-2018 йиллар давомида адвокатларнинг жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам эълон қилинган.

Аноним сўровнома таҳлили натижаларига кўра Адвокатлар палатаси адвокатлик фаолияти мустақиллиги ва эркинлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар дастури ва превентив чора-тадбирларни белгилаб олади.

Адвокатлар палатаси оммавий ахборот воситалари орқали “интернет-баҳс-мунозараси”га киришиш ниятида эмас, негаки бундай услуб самарасиз бўлиб, ҳамкорликнинг бошқа самарали платформаларини қўллаш муҳим деб ҳисоблайди. “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сонли Фармонининг 5-бандида белгиланган замонавий талаблар, адвокатура фаолиятининг кафолатларини амалда таъминлаш, адвокатлик тузилмалари ва адвокатларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонуний манфаатларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўз ишини қайта йўналтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш бўйича Адвокатлар палатасига юклатилган вазифалар ҳам айнан шундай ёндашувни назарда тутади.

Шу муносабат билан, Адвокатлар палатаси ташаббусига кўра, Палатамиз раҳбарияти ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б.Муродов билан очиқлик ва конструктив руҳда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ҳамкорликда ҳаракатлар олиб бориш, хусусан, Адвокатлар палатаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа давлат органлари вакиллари иштирокида ишчи комиссияси тузиш ҳақида келишиб олинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б.Муродов адвокатларнинг касбий ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни шахсан назорат қилишини билдирди ва адвокатлар уларнинг фаолиятига аралашиш ёки бирон-бир тарзда тазйиқ ўтказиш ҳолатлари юзасидан бевосита Бош прокурорга мурожаат қилишлари мумкинлигини адвокатларнинг эътиборига етказишни сўради.

Ўз навбатида, адвокатлар уларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан бевосита Адвокатлар палатасига ҳам мурожаат қилишлари зарурлиги билдирилади”.

2019-02-05 23:12:58  |  3836 |   0  | 

7 изоҳлар

Ноябрь 20, 2022  07:33

1.Otabek

Himoyasi ostidagi shaxsga yolg'on kursatma berishga majburladi

Ноябрь 01, 2020  14:40

2.ҚАРШИЕВ ЖАМШИД ЮРИСТ

АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ УСТИДАН АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ВА АДВОКАТЛАРГА ПАЛАТА ТОМОНИДАН ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ КЕРАК, БУ ОРҚАЛИ АДВОКАТЛАР МУСТАҚИЛЛИГИГА ЭРИШИЛИБ, ИЖРО ҲОКИМИЯТИ ТАЪЗИЙҚИДАН ҚУТИЛАДИ.

Апрел 11, 2019  12:05

3.Адвокат О.Рахимов

Ассалому алайкум хурматли хамкасблар. Адвокат хукукларини чеклаш юзасидан муаммолар купаймокда. Мисол: терговда судда аудиоёзувдан фойдаланишни чеклашди. Жпк 19-моддасида айтилишича ошкора курилаётган ишларда кушимча чеклов урнатишга хеч кимга йул куйилмайди. Судьялар мустакил аммо конунга буйсунади дейилган жпк принципларида. Кашкадарё вилоят судида бу конунларга риоя килинмай келинмагани етмагандек уз досьеим учун аудиоёзувдан фойдаланишимга биринчи инстанциядагидек, яьни бу хакдаги илтимосномамни рад килишди. Кейинги жараёнда революцион харакатни амалга оширдим. Суд таркибига аудиоёзувдан фойдаланишимни, суд ажрими тартиб бузилишини бахона килиб такик куйишга ваколатлари йуклигини, юкоридаги конун талабига риоя килаётганимни тушунтирдим. Суд тартиб бузилиши юзасидан ажрим чикаришини маьлум килди. Химоя тараф уз позициясида турди ва суд бу хакда адлияга маьлум килишни билдирди. Химоя тараф бу хакда хат билан адлияга, палатага маьлум килинди. Суд харакатни юзасидан вилоят суди раисига хам мурожаат килинди. Афсуски Майсарани иши фильмида айтилганидек козикалонлар харакати конуний эканига ишонтиришга уринишмокдалар. Яьни, конун талабига кура химоя тараф суднинг "ошкора курилаётган ишларда кушимча чеклов урнатишга йул куйилмайди, судьялар мустакил аммо конунга буйсунади дейилган талабга риоя килмасдан чикарган ажримига буйсунишим кераклигини тушунтиришмокда. Мен бир эмас икки маротаба терговда ва судда уларнинг тартибига риоя килдимку якуни нима билан тугашини билсамда яна конунбузарларни конунсиз шартларга куниб кетаверайми... Одамларнинг сарсон килиш учун уйлаб топилган коидалар деган тасаввурни йукотиш вакти келмайдимикин...

Апрел 11, 2019  10:59

4.Адвокат О.Рахимов

Ассалому алайкум хурматли хамкасблар. Менда адвокат хукукларини

Феврал 11, 2019  10:57

5.Адвокат Абдумалик Абдуллаев

Шу фурсатдан фойдаланиб, Ӯзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Раисидан фаолият юритаётган адвокатларга мурожаат билан чиқиб, қонунларни амалиётда қӯллашда ҳимоя остидаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоясини таъминлашда қонуний усуллар ва воситалардан самарали фойдаланиб, ғирромлик қилмасдан, ҳалол йӯл билан курашишларига чақиришини сӯрашини илтимос қилар эдим.

Узбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг Бош прокурор билан булиб утган учрашувини узаро хамкорликка эришиш йулидаги мухим кадам деб хисоблаш мумкин. Айни бир пайтда ишчи комиссияни тузиш тугрисидаги келишув хам мухимдир. Уйлайманки, республикамиз адвокатлари палата атрофида янада мустахкам жипслашиб, уз вазифаларинини шараф билан бажариб борадилар. Бу эса адвокатура институтининг мавкесини мустахкамлашга хизмат килади....

Мана бу бошка гап. Хаммангизга Рахмат! Прокуратура билан адвокатура уртасидаги муносабатлар ижтимоий адолатни карор топдиришда ва фукаролар хукукларини химоя килишда жуда мухими омин хисобланади. Конун устиворлигини таъминлашдаги адвокат принципиаллиги ва прокурорнинг тугри позиция эгаллаши жуда мухимдир. Бу яхши янгилик. Давлатимизни буюклар каторига етказищда конунни ва хукуларни химоя килиш барчамизни биринчи вазифамиздир.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация