Адвокатларнинг ҳуқуқлари бузилиши акс этган маълумотнома эълон қилинди



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси ушбу аноним сўровнома статистикасининг қўрқинчли эканини қайд этган эди. Адвокатлар Палатаси сайтида ушбу сўровнома бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотнома эълон қилинди. Унда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатиш (258), адвокатни мақомидан маҳрум қилиш (621), адвокатнинг электрон почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини бузиш (80), адвокатни ҳимоя ҳуқуқини амалга оширишдан четлатишга уриниш (640), адвокатнинг телефон сўзлашувларини эшитиш (160), адвокатга нисбатан ноқонуний равишда тинтув ўтказиш ва кўздан кечиришни амалга ошириш (267), адвокатга жисмоний зиён келтириш тўғрисида таҳдид қилиш (208) каби қайдлар мавжуд.

Адвокатлар ҳуқуқларининг суриштирув органларидаги бузилиши сифатида адвокатлар келтирган важларнинг эътиборга олинмаслиги (ушлаш, қамоққа олиш ёки қамоққа олиш муддатини узайтириш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг ноқонуний ва асослантирилмаганлиги ҳақидаги важлар (430), адвокатнинг ҳимоя остидаги шахсга нисбатан суриштирувнинг ноқонуний усуллари, жисмоний ва психологик зўрлик, қийноқ, қўрқитиш, фитна, алдов қўлланилганлиги ҳақидаги важлар (477)), ҳимоя остидаги шахсга тиббий ёрдам кўрсатиш ва дарҳол гувоҳлантиришни амалга ошириш ҳақидаги адвокат илтимосномасининг асоссиз рад этилиши (330), адвокатга ҳимоя остидаги шахс билан учрашишга тўсқинлик қилиниши (461), адвокат ва ҳимоя остидаги шахсга таржимон тақдим этилмаслиги (229) ҳолатлари қайд этилган.

Тергов органлари билан боғлиқ эътирозларда эса дастлабки тергов маълумотларини ошкор этмаслик ҳақида ноқонуний равишда адвокатдан тилхат олишга ҳаракат қилиниши (133), ҳимоя остидаги шахс билан учрашишга тўсқинлик қилиниши (328), ҳужжатлар билан таниш ҳақидаги адвокат талабининг рад қилиниши ва иш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлар ҳақида адвокатга хабар берилмаслиги (447), ҳимоя остидаги шахс билан тергов ҳаракатларининг адвокат иштирокисиз ўтказилиши ва прокуратура, тергов органлари ходимлари томонидан адвокатга нисбатан ҳақоратли, камситадиган муносабатда бўлиниши (209), ҳимоя остидаги шахслар билан учрашиш учун махсус хоналар мавжуд эмаслиги (597), адвокат ва ҳимоя остидаги шахсга таржимон тақдим этилмаганлиги (356) каби ҳолатлар бўлганлиги ёзилган.

Шунингдек, сўровномада иштирок этган адвокатларнинг 733 нафари (21 фоиз) тергов ҳибсхоналари ёки бошқа жазони ижро этиш муассасаларида ҳам мунтазам равишда муаммоларга дуч келаётганликларини кўрсатган.

Батафсилроқ маълумот билан Адвокатлар палатаси расмий сайти орқали танишишингиз мумкин.

2019-01-31 21:30:25  |  1064 |   0  | 

7 изоҳлар

Март 12, 2019  20:52

1.К.Хусенов.

Sherzod укамизнинг таклифига қӯшиламан.

Абдувохид Якубов Сиз жуда хакикат тугрисида тухталиб утибсиз. Шу муаммоларни Мухтарам Президентимизга етказиш учун Палатамиз раисини барча вазирлар каторида Президентимизга мурожат килиш имконияти (доступ) булиши керак.

Дархакикат, хамкасбларимнинг фикрларига тулик кушиламан ва айтмокчиманки, адвокатлар хукукни куллаш жараенларининг фаол иштирокчилари булганликлари боис, канчалик кийин булмасин, Адвокатлар палатасига Конунчилик палатаси ва Конституциявий судга мурожаат килиши хукуки берилиши керак ва бу жуда зарур. Зеро, барчамизнинг максадамиз демократик хукукий давлат ва эркин фукаролик жамиятини барпо этиш экан, бу максадларимизга эришиш АПнинг шарафли ишига айланиши керак....

Феврал 01, 2019  10:12

4.Абдувохид Якубов

Адвокатлар Палатасига конунчилик ташаббуси хукуки берилиши шарт. Зудлик билан бу хукукни кулга киритиш учун харакатни бошлаш зарур. Акс холда хукукни куллаш амалиётининг энг марказида ишлаб, муаммоларни Парламентга тулик етказиши мм булган адвокатларни таклифлари когозда колиб кетмокда. Иккинчидан, дунёнинг биронта давлатида Конституциявий судга мурожаат килиш хукуки биздаги каби чеклаб ташланмаган. Европа, Туркия вб ривожланган давлатларда хар кандай шахс КС га ариза бн мурожаат кши мм. Мен 20 йилдан бери КС га биронта талабимни етказа олмадим, эмишки, ваколатим йук. На Олий мажлис, на КС адвокатларни асосли таклифларини кабул килмаяпти. Шунчаки, хохлашмайди, эринади куриб чикишга. Рад жавобини асослантирмайди хам. Бундака Парламент ва бундака КС бн кандай килиб конунлвр мукаммаллигига, хукукий-демократик давлат даражасига эришиш мм?

Мен адвокат Х.Исанов фикрига тулик кушиламан ва куйидагиларни кушимча киламан: 1. Президентимизни ПФ 5441 сонли фармонида белгиланган адвокатлар хукукларини химоя килиш комиссиясини тузиб уни иммунитет билан таъминлаш шарт. 2. Уз.Р. ЖК ва МЖТК ларида адвокат иммунитетини бузганлик ва адвокатни камситганлик учун жавобгарлик белгилаш зарур. Балки вактинчадур, лекин белгилаш зарур. 3. Суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан адвокатни жалб килиш яъни фукарони, гумонланувчини ва айбланувчини химоячиси сифатида уз ташаббуси билан адвокатни чакириш хукукини конундан чикариш керак. 4. Суриштирув, тергов ва прокурор билан "тил топишиб" (коррупция аломати) ишлайдиган адвокатларга карши ичимизда кескин кураш олиб боришимиз зарур. Шунда адвокатларни дахлсизлигини озгина булса хам давлат томонидан таъминланган деб хисоблаш мумкин.

Адвокатлар палатаси томонидан такдим этилган маьлумотномадан куриниб турибдики, хозирги кунда суриштирув, тергов,, прокуратура, суд ва бошка давлат органлари мансабдор шахсларининг адвокатларга булган муносабатини жуда салбий бахолаш мумкин. Демак, мавжуд вазиятни тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тугрисида карор кабул килиниши керак ва бунинг учун Узбекистон Республикаси АП ушбу холатни давлатимиз рахбари даражасида мухокама килинишига эришиши керак. Албатта, биз адвокатлар эса, хар доим ва хар кандай вазиятда юкори даражада хукукий маданиятга эга эканлигимизни уз фаолиятимиз давомида исботлаб туришимиз лозим....

Январ 31, 2019  21:43

7.Sherzod

Адвокатлар палатаси умуман химоя килмайди адвокатни, куп холларда тергов органлари ва судлар томонидан адвокатга нисбатан ассосиз равишда хизмат текшируви тайинланиб, уни фаолиятига тускинлик килинмокда, Келгусида АП хизмат текширувида курсатилган холат тасдикланмаган такдирда, уни киритган мансабдор шахс устидан юкори турувчи органга такдимнома киритиш амалиёти жорий этилиши лозим



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация