Адвокат фикри: Судьяларни матнда қонунни эмас, ҳуқуқни кўришга ўргатиш керак



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Кеча, 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида Tetra Tech DPK консалтинг компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Tetra Tech АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти” лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашмоқда.

Учрашувда иштирок этган ўзбекистонлик етакчи адвокатлар мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизими ва, хусусан, адвокатура институти олдидаги муаммолар юзасидан ўз таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Илҳом Азизов, «Azizov va Partnyorlar» адвокатлик фирмаси адвокати

– Ўзбекистон ҳуқуқ тизимининг муаммоси шундаки, у герман модели асосида қурилган – саксон ҳуқуқи инструментлари бизнинг шароитда яхши татбиқ этилмайди. Бизга Шарқий Европа, хусусан, Чехия, Польша, Венгрия давлатларининг тажрибаларидан фойдаланиш қулайроқ. Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги тенденция, тўғрироғи, тенденция эмас, умидимиз, эҳтиёжимиз ва талабимиз шуки, бизда прецедент ҳуқуқ у ёки бу кўринишда ривож топсин. Негаки, Ўзбекистонда муаммо қонунларнинг нобоплигида эмас, балки уларнинг ёмон қўлланишидадир. Америкада бўлган judicial activism деган нарса бизда йўқ. Бу ерда бизга айнан америкалик экспертлар ёрдам бериши мумкин, улар матндан ҳуқуқни излаб топишни судьяларимизга ўргатишлари керак. Муаммо шунда: судья матнда ҳуқуқни кўрмайди, судья матнда қонунни кўради.

2018-11-28 16:03:31  |  1995 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация