Футбол ҳаками: “Адвокатлар терма жамоасида тўп суришга муносиб номзодлар етарли”



 
  Расм манбаси : Ҳакам Асадбек Турсунов

Адвокатлар жамоалари ўртасидаги футбол мусобақаси иштирокчилари ҳақида мутахассис фикри

Тошкент шаҳрида Адвокатлар палатаси ташаббуси билан илк бор адвокатлар жамоалари ўртасида республика миқёсидаги футбол турнири ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақа якунига кўра, халқаро учрашувларда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Футбол бўйича адвокатлар терма жамоасини тузиш кўзда тутилган.

Хўш, адвокатлар орасида терма жамоада тўп суришга муносиб номзодлар етарлими? Мухбиримиз шу савол билан мусобақа ҳакамларидан бири, Тошкент шаҳар футбол федерацияси судьяси Асадбек Турсуновга мурожаат қилди.

– Албатта. Ҳар бир жамоада камида 1-2 нафар юқори савияли футболчиларни кўрдим. Уларни йиғиб, саралаб тузуккина терма жамоа тузиш мумкин, – дейди мутахассис. – Умуман, жамоаларнинг 80-90 фоиз аъзолари футболга бегона эмаслиги, анчадан бери тўп тепиб юргани сезилди: тўп узатиши, “очилиши”, тактик кўникмалари, жисмоний ҳолати жуда яхши экан.

– Терма жамоани шакллантиришнинг ўзи бўлмайди. Турли ҳудудлардан келган, бир-бирига бегона йигитларнинг “бошини қовуштириш” учун уларни тез-тез бирга ўйнатиб туриш керак, шундай эмасми?

– Тўғри. Терма жамоа учун вақти-вақти билан йиғинлар ўтказиш жуда муҳим. Масалан, ҳар 2-3 ойда бирон-бир мусобақа ёки ўртоқлик матчлари ташкил қилиш орқали кузатиш керак. Қани, ким қандай жисмоний формада, ким ўсяпти, кимнинг ўйинида пасайиш бор. Шунга қараб терма жамоага янги-янги футболчиларни жалб этиш, таркибни кучайтириш мумкин бўлади.

2019-07-12 21:57:06  |  113 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация