«Тонировка» учун жарима миқдори 25 бараварга оширилди



 
  Расм манбаси : Nuz.uz

Биринчи мартада – ЭКИҲнинг 25 баравари, 1 йил давомида такрор содир этилганда эса 40 баравари миқдорида...

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, 126-модда (Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) матни янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, –

энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (аввал - энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (аввал - энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида).

2019-05-27 17:01:50  |  2879 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация