Қўқонда тадбиркорнинг 705 минг доллари ўғирланди. Бош гумондорнинг онаси судья, отаси адвокат



 
  Расм манбаси : АиФ

Ҳибсга олинган И.А. тадбиркор хонадонида ҳайдовчи бўлиб ишлаган

Қўқон шаҳрида йирик ўғрилик жинояти бўйича тергов олиб борилмоқда. Маҳаллий тадбиркорнинг уйидан 705 минг АҚШ долларининг ўғирланиши бўйича асосий гумондор сифатида унинг ҳайдовчиси И.А ҳибсга олинган. Xabar.uz маълумотига кўра, И.А.нинг онаси фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судьяси, отаси эса илгари кўп йиллар суд тизимида ишлаб, айни пайтда адвокатлик амалиёти билан шуғулланади.

Айтилишича, ўғрилик анча аввал ўтган йилнинг баҳорида содир бўлган, аммо жабрланувчилар ўғри «ўзларининг ичидан» бўлиши эҳтимолидан келиб чиқиб, то калаванинг учи топилгунча бу ҳақда тегишли органларга хабар бермай туришган. Ўзлари кузатув ишларини олиб бориб, ўн бир ой деганда муайян далилларга эга бўлгачгина, ички ишлар органига мурожаат қилишган.

Ўтказилган суриштирувларда пулни шу хонадон ҳайдовчиси И.А. олганини тасдиқлайдиган далиллар аниқланган. Унга шу хонадон келини ёрдам бергани айтилмоқда. Айни пайтда И.А. ҳибсга олинган.

Xabar.uz манбасига кўра, жиноят иши бўйича бошқа гумондорлар ҳам бор. Улар ўғриликка бевосита алоқадор эмас. Айтилишича, айни пайтда ҳибсдаги И.А.нинг «иши»дан ўз вақтида қандайдир йўллар билан хабар топган бир таниши (у ҳам тадбиркорлар оиласига яхши таниш) унга «қилмишини айтиб бериш» билан таҳдид қилиб, юз минг долларига яқин пул ундирган экан.

Айни пайтда Фарғона вилояти ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

2019-03-20 19:40:38  |  2040 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация