Лойиҳалар билан келишиш номигагина бўлиб қолмаслиги керак...



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

“Адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Адвокатлар палатаси раиси билан келишиш шарт қилиб қўйилгани биз учун катта имконият, — дейди адвокат Баҳром Саломов. — Берилган бундай ваколатдан самарали фойдаланиш керак. Яъни лойиҳалар билан келишиш номигагина бўлиб қолмаслиги, уларда адвокатлар ва соҳа манфаатлари албатта акс этишини таъминлаш, адвокатлар жамоасининг таклифлари инобатга олинишига эришиш учун ҳаракат қилиниши лозим.

Аммо бу ишни Палата раисининг ўзига ташлаб қўйиш керак эмас, битта одам буни эплай олмаслиги аниқ. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси қошидаги Услубий маслаҳат кенгаши бу борада раисга ёрдам кўрсатиш, келишиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳалари билан танишиб чиқиб, тегишли хулосалар бериш, шунингдек, соҳага доир қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича янги таклифлар тайёрлаш каби вазифаларни ҳам ўз зиммасига олади”.

Шу ўринда маълумот учун айтиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра Адвокатлар палатаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этиш ва уларга доир фикр билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Адвокатлар палатаси билан келишилиши шартлиги белгилаб берилган бўлиб, бу тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Жумладан, Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига жорий йилнинг февраль ойида киритилган ўзгаришларга кўра “адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинадиган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адвокатлар палатаси раиси билан келишилиши лозим”лиги белгилаб қўйилди.

Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш марказида малака ошираётган адвокатларни таклиф этган ҳолда Адвокатлар палатасида ўтказилган учрашувда Услубий маслаҳат кенгаши фаолиятининг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Жумладан, Кенгаш раиси Б.Саломовнинг таъкидлашича, у Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқаруви қарори билан ташкил этилган бўлиб, унга тажрибали, илмий салоҳиятга эга ҳамда фаол адвокатлар жалб этилган. Кенгаш асосан уч йўналишда иш олиб боради: жиноят-маъмурий ҳуқуқ, иқтисодий ва фуқаролик ишлари, давлат ва адвокатлари ўртасидаги муносабат. Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири эса ушбу йўналишларда адвокатларга методик ёрдам кўрсатишдан иборат. Яъни адвокатлик амалиётини қандай олиб бориш бўйича маслаҳатлар бериш, касбий фаолият сирларини ўргатишга қаратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва ҳоказо.

2019-03-17 18:44:03  |  2490 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация