Халқаро семинар иш бошлади



 
  Расм манбаси : 

Бугун  Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан “Касбий шаклланиш: адвокат бўлиш нимани англатади?” мавзусида халқаро семинар ўтказилмоқда. Тадбир Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Гўзал Сайфиева, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси департаменти бошлиғи:

– Семинарга Россия Федерацияси, Украина, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Козоғистон, Афғонистон, Турманистон, Туркия, Корея Республикаси, Грузия каби давлатлардан касбдошларимиз ташриф буюрди. Улар учун тарихий шаҳарларимизга зиёрат ташкил этилган.

Олдимизга қўйган мақсад – Тошкент давлат юридик университети талабалари орасида адвокатура касбига меҳр қўйган, бу машаққатли йўлдан кетишни истаган ёш юристларни қўллаб-қувватлаш, миллий ва хорижий тажриба билан таништириш. Бу ҳақида улар Франция, Германия, Словения  ҳамда юртимиз адвокатларидан батафсил маълумот олади. Экспертлар уларга адвокатура институтини хусусиятларини ҳар томонлама очиб беришга ҳамда қизиқтирган саволлларга жавоб беришга ҳаракат қилади.

Куннинг иккинчи ярмида Адвокатлар палатасида “Адвокатлик фаолиятининг халқаро стандартлари” мавзусига бағишланган тренинг ташкил этилади. Мазкур тадбир БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Уни германиялик эксперт Ольга Шварц, ўзбекистонлик эксперт Гулнора Ишанхонова ва адвокат Жамшид Турдалиев олиб боришади. 

2019-10-24 12:48:27  |  1805 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация