Бухорода 21 нафар маҳкумнинг жазони ўташ шартлари енгиллаштирилди



 
  Расм манбаси : protoday.uz

Шунингдек, 4 нафар маҳкум озодликка чиқди

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди раиси Зариф Шеров раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисида дастлаб 21 нафар маҳкумга нисбатан жазони ижро этиш муассасаси томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 113-моддасига асосан умумий тартибли колонияда жазони ўтаётган маҳкумлар манзил-колонияга ўтказилди, деб ёзади Xabar.uz.

Сайёр суд мажлисида муассасада жазони ўтаётган 4 нафар маҳкумнинг жиноят қонунчилигидаги инсонпарварлик принципини қўллаш ҳақидаги илтимосномалари ҳам кўриб чиқилди.

Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муассасада жазо тури учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 1 нафар маҳкумни ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва 3 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган озодликдан маҳрум этиш жазо муддатини ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштириш бўйича ажримлар эълон қилинди.

Судда раислик қилувчи маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинган ёки алмаштирилган енгилроқ жазони ўташ даврида бошқа жиноят содир этилган тақдирда жазонинг ўталмаган қисми янги жазога қўшилган ҳолда тайинланиши мумкинлиги, шу сабабли ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиб, муносиб хулқ-атворда бўлиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берди.

2019-01-05 22:08:23  |  2220 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация