Меҳнат ҳуқуқларини бузганлиги учун 169 мансабдор маъмурий жазога тортилди



 
  Расм манбаси : Меҳнат вазирлиги.

2018 йилги пахта терими мавсумида меҳнат ҳуқуқларини бузганлиги учун 169 нафар ҳоким, мансабдор шахс ва раҳбар лавозимидан озод этилиш ёки туширилиш, жарима тайинлаш сингари жазолар билан маъмурий жавобгарликка тортилган

Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича бир қатор ижобий натижаларга эришилган. Бу ҳақда 21 ноябрь куни Тошкентда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасида олиб борилган ишлар сарҳисоби, эришилган натижалар ва истиқболли режалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди.

Тuron24 хабарига кўра, ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисоботга асосан, ўтган бир йил давомида Ўзбекистонда  мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган:

– Ҳукумат йиғилишлари ва қарорларига нисбатан шаффофлик таъминланган;

– талабалар, ўқитувчилар, шифокорлар ва тиббиёт ходимларини марказлаштирилган тартибда ишга ёллаш тугатилган;

– ихтиёрий ишга ёлланишни белгиловчи омил сифатида моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган;

– 2018 йилда пахта теримчилари меҳнат ҳақлари сезиларли даражада оширилган;

– ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан пахта терими мониторингини эркин тарзда ўтказиш имконияти шакллантирилган;

– мажбурий меҳнат билан боғлиқ танқидий масалаларни ёритишда журналистлар рағбатлантирилган;

– пенсия жамғармаси ва касаба уюшмаси фондига ўтказиладиган бадаллар бекор қилинган;

– мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати бўйича қайта алоқа тизими ишга туширилган.

2018-11-23 11:36:35  |  1941 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация