Ички ишлар вазири: «Оилалардаги қотилликлар 19,5 фоизга камайди»



 
  Расм манбаси : АиФ-Алтай

Оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар эса 36,3 фоизга камайганлиги қайд этилган

2018 йилда Ўзбекистонда оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар эса 36,3 фоизга камайган. Бу ҳақда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда маълум қилган.

Қайд этилишича, ўтган йил давомида ўқувчилар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари 1 565 тадан 973 тага ёки 37,8 фоизга, аёллар жиноятчилиги эса 37,9 фоизга камайган.

Ички ишлар органларининг маҳалла фаоллари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, прокуратура ва бошқа органлар билан олиб борган ҳамкорлиги натижасида 2018 йилда 2 минг 301 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмади. Умумий жиноятчилик эса ўтган 2017 йилга нисбатан 33,5 фоизга камайган, дея маълум қилган ички ишлар вазири.

2019-01-15 13:03:28  |  2139 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация