Фуқаровий ўқотар қуролларни сақлашга рухсатни Миллий гвардия беради



 
  Расм манбаси : Darakchi

Муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасида шундай нормалар кўзда тутилган

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Солиқ кодекси, бир нечта қонун ҳамда Мудофаа доктринасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган.

Эътиборлиси, МЖтКнинг ўқотар қуролларни сақлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга доир моддаларида “ички ишлар органлари” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси” деган сўзлар билан алмаштирилмоқда. Булар:

220-модда. Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиш

221-модда. Ўқотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) муддатларини ёки уларни ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш

222-модда. Ўқотар ов қуроллари ва ўқ-дориларни сотишдан бўйин товлаш.

Шунингдек, 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ–407-сонли Қонуннинг 4-моддасига ҳам ўзгартиш киритилиб, фуқаровий ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-дориларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан чиқарилмоқда.

Ўзбекистонда фуқаровий ўқотар қуролларни сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби регламентлаштирилган расмий ҳужжатни интернетдан топа олмадик.

Фарғона вилояти ИИБ сайтига шу йилнинг 15 январида жойлаштирилган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2001 йил 20 августдаги 226-сони буйруғи билан «Ўқотар қурол ва унга солинадиган ўқ-дориларни харид қилиш, ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, совуқ тиғли қурол тайёрлаш, отиш тирлари, отиш майдонлари, отиш-ов стендлари, қуролларни таъмирлаш устахоналарини очиш, ўқ отар қурол, унга солинадиган ўқ-дорилар ва ов пичоқлари билан савдо қилиш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқнома» тасдиқланган (аммо Йўриқнома очиқ манбаларда йўқ экан – Таҳр.). Ҳужжатга кўра, ўқотар ов қуролини харид қилиш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмасига аъзо бўлган ва 21 ёшга тўлган республикамиз фуқароларидагина мавжуд.

2019-03-07 20:02:31  |  2873 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация