Ҳокимни порахўрликда айблаб Интернетга видео жойлаган фуқаро 1 йилу 3 ойга қамалди



 
  Расм манбаси : KP.ru

Суд унинг видеомаълумотларини асоссиз деб топди ва туҳмат қилгани учун озодликдан маҳрум этди

Хоразмнинг Хонқа туманида Қ.С. исмли фуқаро ҳокимга туҳмат қилганликда айбланиб, суд ҳукми билан 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

ЎзА хабарига кўра, Қ.С. «Odnоklassniki.ru» тармоғида ўзининг номига очилган профилга «Адолат излаб», «Адолат қачон?» деб номланган видеофайлларни жойлаштирган. Уларда гўёки туман ҳокими давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни ноқонуний далиллар билан қаматиб юборгани, фермер хўжалиги ер майдонларини ноқонуний тортиб олиб, пора эвазига бошқа бир фуқарога бериб юборгани айтилган.

Унинг сўзларига қараганда, туман ҳокими 15-20 гектар ерни 5-10 минг АҚШ долларидан сотиб юборган. Бу гаплар билан у туман ҳокимини жуда кўп миқдорда пора олганликда айблаб чиққан.

Қ,С. фирибгарлик билан ҳам шуғулланиб, иккита одамнинг иш ҳақини бермай келгани маълум қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Мақсудбек Қиличевнинг маълумот беришича, Қ.С. томонидан амалга оширилган ишлар, видеоматериалларда тилга олинган ҳолатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилган. Натижада бу фуқаро айтган гапи, келтирган фактлари далиллар билан исботланмаган.

2019-03-13 16:27:32  |  1966 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация