Судьяларга пенсияга доир имтиёзлар бериш таклиф этилди



 
  Расм манбаси : Zamin.uz

Олий суд Судьяларни пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқди. Лойиҳа regulation.gov.uz порталида муҳокама қилинмоқда.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига биноан, судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашнинг бошқа шартлари, нормалари ва тартиби назарда тутилиши мумкин. Амалда янада имтиёзли қоидаларни қўллашга рухсат берилади. Бу уларни умумий тартибда пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан маҳрум этмайди, албатта.

Norma нашри Олий суд ишлаб чиққан лойиҳанинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Пенсияга чиқиш учун ёш ва стаж

Таклиф этилаётган Низомга мувофиқ судьялар қуйидаги пенсияларни олишга ҳақли бўладилар:

а) ёшга доир – судья сифатида камида 15 йиллик иш стажига эга бўлганда эркаклар 60 ёшга ва аёллар 55 ёшга тўлганда (оддий тартибда эркакларга 25 йил, аёлларга эса 20 йил стаж талаб этилади – Norma изоҳи);

б) ногиронлик – судья сифатидаги иш стажидан қатъи назар меҳнатда майибланиш оқибатида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (оддий тартибда ҳам стаж аҳамиятга эга эмас – Norma изоҳи);

в) умумий касаллик туфайли ногиронлик – ногиронлик бошланган пайтга қадар судья сифатида қуйидаги иш стажига эга I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:

30 ёшдан 40 ёшга қадар – 3 йил; 40 ёшдан 50 ёшга қадар – 7 йил; 50 ёшдан 70 ёшга қадар – 10 йил.

г) боқувчисини йўқотганлик – вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари. Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар:

болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;

ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар пенсия ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда) ёки ногирон бўлсалар;

ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;

бува ва буви – агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.

Шуни қайд этиб ўтамизки, қуйидаги ҳолларда судья лавозимидан бошқа ишга ўтказилган шахсларнинг ҳам ёши ва иш стажи юқорида кўрсатилган тартибдагидек қўшиб ҳисобланади:

Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан;

судья Қонунчилик палатаси депутати ёки Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланганда (тайинланганда);

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси сифатида тайинланганда.

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

2018-09-20 17:49:39  |  2167 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Мен Суюнов А 1963 йил 11 январда тугилганман 1981 -83 йил армияда булдим 1995 йил 6 июндан шу кунга кадар НКМК га карашли ШКБга карашли ГМЗ-3 да элгазпайвандчи касбида ишлаб келмокдаман 2010-йилгача бизда хаммаси яхши эди киен эса негадир бизни касбимизни аттествциядан утказмай куйишди ва биздан барча имтиёзлар олиб куйишди эмишки заводда элгазпайвандчи мансаби йукмиш буни тушунтирадиган киши йук



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация