Атроф-муҳит ифлослантирганлик учун компенсацияни Экология қўмитаси ундирилади



 
  Расм манбаси : ЭкоГрупп

Ҳукуматнинг “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига асосан, Ўзбекистон ҳудудида атроф-табиий муҳит ифлослантирилгани ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Тuron24.

Низомга мувофиқ, атроф-табиий муҳит ифлослантирилгани ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади. Компенсация тўловларининг базавий миқдори энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда, муайян коэффициентларда қабул қилинади.

Ифлослантирувчи моддаларни атроф-табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;

юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловлари субъектлари саналади.

2018-10-22 15:57:20  |  2268 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Август 27, 2022  00:58

1.Yorqinbek

Aholi yashash hududidan 1 km uzoqlikda tadbirkorlik qilaman tosh maydalash uskunalarimiz bor undan kam miqdorda chang chiqadi ekalogiya ha qacha kompensasnya tulovi tulayman 1 yil uchun oldindan rahman



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация